Алам билан битдим сенга байт,
Кўзларимга қараб ростин айт,
Йилу ойлар ўтиб шунча пайт.
Сен онангни соғинмадингми..?
... Кўз ёшлари юзида қотган,
Йиллар ҲИЖРОН азобин тотган,
Бир тўшакда михланиб ётган,
Сен онангни соғинмадингми..?
... Соғинч билан бўлганда касал,
Сени қўмсаб йиғлайди ҳар гал...
Ўзгаларни қўйгил лоақал
Сен онангни соғинмадингми..?
... Нозик КЎНГЛИН бунча тиласан.?
Уни қийнаб нима қиласан.?
Ғаниматдур буни биласан,
Сен онангни соғинмадингми.?
... Дунёликка боғлаб кўнглингни,
Унутдингку ака синглингни,
Ҳижрон ўти ўртаб дилингни,
Сен онангни соғинмадингми.?
... Макон қилиб майхоналарни,
Кўнглин олдинг жаноналарни,
Гапирмайман бегоналарни,
Сен онангни соғинмадингми..?
... Сенинг учун қонлар ютарди,
Фақат сенинг бахтинг кўтарди,
Она десанг жонин тутарди,
Сен онангни соғинмадингми..?
... Соғинчларга беролмай бардош,
Дилбандларинг кўзларида ёш,
Айтгил менга, айтгил бағритош
Сен онангни соғинмадингми..?
... Оқибатни четга сурибсан,
Иймондан хам юзинг бурибсан,
Баҳоналар қилиб юрибсан,
Сен ОНАНГНИ соғинмадингми..?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев