Эринмасдан гийбатим килиб
Узингизни гуё зур билиб
Майли юринг юрагим тилиб
Сизларга хам худо бор
Тирногимдан киримни излаб
Булар булмас гапларни сузлаб
Юраверинг ёмонлик кузлаб
Сизларга хам худо бор
Билмайсизми хамма гунохкор
Хатто ойни юзда доги бор
Сизга афсус бу гаплар бекор
Сизларга хам худо бор
Бахти кулса кайси одамни
Издан тушиб санаб кадамни
Енголмайсиз хасад аламни
Сизларга хам худо бор
Охиратни хеч уйлайсизми
Гунохларга бир буйлайсизми
Гийбат килиб хеч туймайсизми
Сизларга хам худо бор
Одаммисиз бир уйлаб куринг
Хеч йук бир кун гийбатсиз юринг
Ёмон булсам узокрок туринг
Сизларга хам худо бор
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев