Арафа оқшомида қанча қанча дуолар, ҳожатлар-у орзу-умидлар қабул бўлган.
Рамазон ойида (шундай фазилатлар учун) лайлатул қадр кечаси бор. Лекин қайси кечаси эканлиги аниқ малум эмас. Зулҳижжа ойида эса Аллоҳ таоло арафа кунини аниқ хабар берган. Шунда ҳам қосирлик (ялқовлик) қилмайлик. (Қиламизми..?!).
1/ Арафа куни кимки кўз қулоғини ҳаромлардан тийса Аллоҳ таоло уни мағфират қилади (гуноҳларини кечиради).
2/ Арафа кунини оқшомида холи(ёлғиз ўтириб дуо) қилишликка имконингиз бўлса албатта шуни (қўлдан бой бермасликни) қилинг.[оқшомдан мурод -аср намозидан шом азонигача].
3/ Солиҳлардан бири шундай дейди:
"Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасдан ҳудди ўшани ёрқин (қабул бўлганини) кўрардим.
4/ Арафа кундан бошқа кунда шайтон энг хор ва энг кичик ҳолатга тушмайди. (Арафа куни энг хор ва энг кичрайган кун бўлади). Бу эса Арафа кунида дўзах ўтидан қутулувчиларни кўплиги сабаблидир.
5/ Арафа кунини (асосий) дуоси ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛООҲУ ВАҲДАҲУ ЛАА ШАРИИКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД, ВА ҲУВА АЛАА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИИЙР дир.
6/ Робб таоло ҳадис қудсийда шундай дейди:
"Мени зикр қилиш билан банд бўлиб сўролмай қолганларга сўраганлардан ҳам кўра кўпроқ (мукофот) бераман"
Ана шу (АРАФА) кунида (дуо қилишлик учун) кўпроқ ҳаракат қилинглар! Борий таоло бизни ҳам сизларни ҳам гуноҳларимизни кечириб, дуоларимизни қабул қилсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев