келиб?
Ўйнадик, кулдик, едик,
ичдик...Қай биримиз
дард
чекдик, севдик ва
алдандик...Саёҳат
қилдик, тўй
қилдик, казо-
казоларга ош
бердик, гоҳида қора
қозонни
қайната олмай, роса
оч
қолдик...Гоҳо ундоқ,
гоҳо
бундоқ яшаяпмиз. Гоҳ
театрга
бордик, гоҳ ҳаёт
театрида
ҳеч бир актёрдан
қолишмай,
ўзимиз ҳам рол ижро
этдик.
Иймон ҳақида гап
кетса,
эскичиликка йўйдик.
Азонга
қулоқ осишдан кўра,
ғафлатда
туш кўришни ё
мусиқани қулоқ
пардасини тешадиган
даражада тинглашни
афзал
билдик, ота-
боболаримиз туни
билан шамнинг милт-
милтида
китоб варақлашидан
ўрнак
олмай, тунлари
дискотекама-
дискотека сакрашни
лозим
топдик. Онгли
аҳмоқлармиз!
Биз фоний дунё кайфу
сафосига учиб, роса
хандон
отяпмиз, ҳаётнинг
жавоби
нима бўлади,
сизнингча?
Ўзимизни оқлаб ва
тинчлантириб қўямиз,
“мен
фалончи каби
гуноҳкор
эмасман”! Аслида энг
кучли
гуноҳкордан
бешбаттар
хатоларимиз бордир?!
Ўйлаб
кўришга журъат қила
олмаймиз! Ташвишлар,
оғир
синовлар унутилади.
Ширин
сўзлар, ваъдалар
ҳавога
учгандек йўқолади.
Қасамхўрлар, ўғрилар,
фоҳишалар ҳам
кечирилар
балки...Бироқ,
дилозорлар-чи?
Қалб Байтуллоҳига
аҳён-
аҳёнда тош отиб
турувчилар-
чи? Яратган олдида
ҳам энг
жирканч инсонлар
айнан
шундайлар бўлса
керак. Сизни
йиғлатганларни
кечиринг.
Сиздек беозор бўла
олишмадими, бу
уларнинг
муаммоси. Уларнинг
руҳиятида шундоқ
ҳам
душманлари етарли:
ҳасад,
алам, нафрат...
Бундайлар
ўзларини ўзлари еб
битирадилар. Вақтни
бесамар
ўтказмоқлик ҳам
катта гуноҳ
бўлса керак. Ахир
синовга
берилган умр
мобайнида оила,
бола-чақа, пул,
мансаб, обрў,
ошно-оғайни, дўсту
душман...ҳаммасини
орттирдик.
Эрталабдан
кечгача дунё
ташвишлари
билан овора бўлдик.
Бироқ,
Ўзига муносиб банда
бўла
олдикми? Ёлғон
яшриққа
тўкилган
кўзёшларимиз
саждада ҳам бир
томчи бўлса-
да томдими? Агар, ҳа
бўлса,
баракалла! Мана шу
ҳақиқат
томчилари ҳаққи
садоқатли
бўлинг: Ўзига, Ватанга,
Ота-
онага, Дўстга! Шунда
қолган
барча қадриятлар ўз
эъзозини
топаверади…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев