шогирдларидан сўрабди: -
Нима учун инсонлар урушиб
турганларида бир бирларига
баланд овозда гапириб,
бақиришади? - Чунки улар ўз
тинч холатларини
йўқотганлари учун, жахли
чиққани учун. - деб жавоб
берибди шогирдларидан
бири. - Ахир шу инсон
олдингиздаку, нима учун
бақириш шарт? Бир
бирларинг билан паст овозда
гаплашишни иложиси
йўқми…? Агар жахлингиз
чиқса, нима учун энди
бақириш шарт? - деб яна
устоз сўрабди. Шогирдлар ўз
фикрларини айтишибди,
лекин хеч бирининг жавоби
Устозни қониқтира олмабди…
ва охир оқибат Устоз ўзи бу
холатни шундай
тушинтирибди: - Инсонлар
бир бирларини
тушунмасалар, улар гап
талашишни бошлашади…
Бундай холатда эса уларнинг
қалблари узоқлашишни
бошлайди… Бу узоқлашишни
йўқ қилиш учун, улар
бақиришни бошлашади, улар
мажбур бўлиб қолишади
бунга , чунки улар бир
бирларини олдида
бўлганлари билан, лекин
улар рухан ва қалбан бир
бирларидан узоқдалар…
Қанчалик бир бирларидан
хафа бўлишса, шунча
қаттиқроқ бақиришади.. -
Агар инсонлар хақиқатдан
бир бирини Севишсаларчи?
Улар баланд овоз, бақириш
ўрнинга, секин, паст овозда
гапиришади, чунки уларни
қалблари жудаям бир
бирларига яқиндир ва
қалбларини орасидаги
масофа жудаям кичкина…
Агар улар бир бирларини
жудаям қаттиқ Севишса, унда
нима бўлади? - Устоз давом
этди - Улар гапиришмайди,
фақатгина жудаям паст
овозда пичирлайдилар ва бу
уларни қалбларини янада
яқинроқ бўлишига олиб
келади… Охир оқибатда эса,
уларга пичирлаб гапириш
хам умуман керек эмас бўлиб
қолади... Бир бирларига
қараб хамма хамма гапларни
қалб кўзи билан ўқиб
тушуниб олишаверади....
Бир бирларинг билан
уришиб, гап талашиб
турганларингизда, илтимос
ҚАЛБЛАРИНГИЗ бир
бирларингиздан
узоқлашишига Йўл
Қўйманглар! Қалб
масофаларини
узоқлаштирадиган гапларни
ишлатманглар! Чунки Куни
келиб қалб масофаси шундай
узоқ бўлиб қолиши мумкинки,
хаттоки минг хохлаганингиз
билан ортга қайтгани йўл
топа олмай қоласиз....
Оддий хақиқат лекин бунга
камдан кам инсонлар эътибор
беришади… Хар бир ўқиган
инсон озгина бўсада
Инсонлар билан ё бўмаса
Севган инсонига бўлган
МУОМАЛАсини шу мақоладан
кейин ўзгартирса жудаям
хурсанд бўлар эдим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев