Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят: “Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрланган кишидан
сеҳрни ечишлик ( ﺍﻟﻨﺸﺮﺓ ) ҳақида сўралдилар”.
Шунда: “У шайтон амалидандир”, дедилар".
Аҳмад яхши санад ила ва Абу Довуд ривоят
қилди. Ва шундай деди: “Аҳмад бу ҳақда
сўралганда шундай деди: Ибн Масуд (розияллоҳу
анҳу) ушбунинг барини кариҳ кўрарди”.
“Бухорий”да Қатодадан шундай ривоят қилинади:
“Ибн Мусайябга айтдимки: сеҳрланган ёки аёлига
қўшила олмаётган кишидан сеҳр ечиладими ёки
сеҳр ёрдамида ечиладими?”. У эса: “Бундан
монелик йўқ. Чунки улар бу билан ислоҳ-(сеҳрни
кетказишлик)ни хоҳлаяптилар. Нафи тегадиганига
келсак, ундан қайтарилмаган”. (Бухорий (4/48)
жазм сийғасида таълиқ ўлароқ ривоят қилди.
“Фатҳул Борий” (10/232)га қаранг).
Ҳасандан шундай деганлиги ривоят қилинади:
“Сеҳрни фақатгина сеҳргар ечади”.
Ибнул Қоййим шундай деди: “ﺍﻟﻨﺸﺮﺓ (Ан-Нушро) -
сеҳрланган одамдан сеҳрни ечишлик. Ва у икки
турлидир. Биринчиси: уни (сеҳрни) ўзига ўхшаш
сеҳр билан ечишлик. Ана шу шайтон
амалидандир. Ҳасаннинг қовли ушбу (маъно)га
йўйилади. Сеҳргар ва сеҳрланган киши шайтонга,
у (шайтон) яхши кўрган нарса-(амал) билан
қурбат ҳосил қиладилар ва натижада шайтон
унинг (сеҳрнинг) амали-(таъсири, оғриғи)ни
сеҳрланган кимсадан кетказади. Иккинчиси:
сеҳрни руқя, (Аллоҳдан) паноҳ сўраладиган
(оятлар), дори-дармонлар ва мубоҳ-(ҳалол)
дуолар ила ечишлик. Ушбу жоиздир”.
Бобдаги масалалар:
1) Сеҳрни сеҳр билан ечишликдан қайтарув.
2) Ушбунинг қайтарилгани ва рухсат берилгани
орасини ажратиб олишлик. Тоинки бу борадаги
муаммо-(англашилмовчилик) арисин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев