Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар
борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Муслим “Саҳиҳ”да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг баъзи аёлларидан ривоят қилди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, ундан
бирор нарса ҳақида сўраса ва (фолбин) айтган
сўзини тасдиқласа қирқ кун намози қабул
бўлмайди”. (Муслим (4/1751), Имом Аҳмад
“Муснад” (4/68), (5/380)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят,
пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин)
айтган сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат,
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га
нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”. Абу
Довуд ривояти. (Аҳмад (2/408-476), Бухорий
“Тарих Ал-Кабир” (3/16-17), Абу Довуд (4/225),
Албоний “Ирва” (7/68)да саҳиҳ санади).
Тўртталовлари ва Ҳоким -иккиларининг шартига
кўра саҳиҳдир- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилдилар: “Кимда-ким фолбин ёки
коҳинга бориб, (фолбин ё коҳин) айтган сўзини
тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам)га нозил бўлган нарсага куфр
келтирибди”. (Имом Аҳмад (2/429), Ҳоким
“Мустадрок” (1/8)да иккиларининг шартига кўра
саҳиҳ санади, Байҳақий (8/135)).
Абу Яъло яхши санад билан Ибн Масуд
розияллоҳу анҳудан “Мавқуф” иснод ила шунга
ўхшашини ривоят қилди. (Табароний
“Кабир” (10005), Баззор “Кашф Ал-Астар ан
Заваид Ал-Баззар” (2/443)да нақл қилинганидек).
Имрон ибн Ҳусойн (розияллоҳу анҳу)дан
“Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади:
“Шумланган ёки (бировдан ўзи учун фол очишни
сўраб, ушбу фол натижасида) шумланган,
фолбинлик қилган ёки ўзи учун фол очиб
берилишни сўраб борган, сеҳр қилган ёки
сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф
қилишни) сўраб борган кимса биздан эмас.
Кимда-ким фолбинга бориб, (фолбин) айтган
сўзини тасдиқласа, дарҳақиқат, Муҳаммад
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган
нарсага куфр келтирибди”. Баззор яхши иснод
ила ривоят қилди. (Баззор “Тарғиб” (4/33),
Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (5/117)).
Табароний “Авсат”да яхши иснод ила Ибн Аббос
(розияллоҳу анҳумо)дан “Кимда-ким фолбинга
бориб...” , қовлисиз ривоят қилди.
Бағавий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Фолбин –
ишларнинг муқаддам (қандай рўй берганлиги)
билимини даъво қиладиган кимса бўлиб, ушбу
сўзи билан ўғирланган ва (маълум бир ашёнинг)
йўқолиб қолган ўрни ва шунга ўхшашларга
далолат қилинади”.
Айтилдики: “У коҳиндир. Коҳин – келажакдаги
ғайб ҳақида хабар берадиган кимса”. “Ва яна
яширин-(қалбдаги) нарса ҳақида хабар берадиган
кимса”, деб ҳам айтилган.
Абул Аббос Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) шундай
дедилар: “Фолбин – коҳин, мунажжим, қумга
чиқиз чизиш билан фол очадиган ва ушбу
услублар ила (ғайб) ишларини билишлиги ҳақида
сўз очадиганлардан иборат ана шундай кимсалар
(га умумий қўлланадиган) исмдир”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) юлдузларга
қараган ҳолда турли сон ва ҳарфларни ёзиб (ғайб
ҳақида хабар берадиган) қавм ҳақида шундай
дедилар: “Ушбу ишга қўл урган кимса Аллоҳнинг
ҳузурида бирор насиба-(улуш)га эга деб
билмайман”.
Бобдаги масалалар:
1) Фолбинни тасдиқлашлик билан Қуръонга иймон
келтиришлик (бир қалбда) жам бўлмайди.
2) Ушбуни куфр эканлиги аниқ-равшандир.
3) Ўзи учун фол очиб берилишини сўраган
кимсанинг зикри.
4) Бировдан ўзи учун фол очишни сўраб, ушбу
фол натижасида шумланган кимсанинг зикри.
5) Сеҳргарга (ўзидаги сеҳрни сеҳр ёрдамида даф
қилишни) сўраб борган кимсанинг зикри.
6) Сирли-(яширин) белгиларни таълим олган
кимсанинг зикри.
7) Коҳин билан фолбин-(башоратчи) ўртасидаги
фарқни ёдга олиниши.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев