Сеҳр турларидан бўлган маълум бир
нарсаларни баён қилиб беришлик ҳақидаги боб
Аҳмад шундай деди: “Муҳаммад ибн Жаъфар
бизга шундай ҳадис айтди. Авф Ҳайён ибн
Алодан бизга шундай ҳадис айтди. Қатон ибн
Қобийса отасидан шундай ҳадис айтди. У
пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
шундай деяётганларини эшитди: “Қуш (қайси
томонга) учиши(га қараб фол очиш), ерга чизиқ
чизиш (билан фол очиш) ва шумланишлик
сеҳрдандир”. (Абдурразоқ (10/403), Аҳмад
“Муснад” (3/477, 5/60), Ибн Саъд
“Тобақот” (7/35), Абу Довуд (4/228), Насоий
“Туҳфатул Ашроф” (8/275)да нақл қилинганидек
“Кубро”да ривоят қилди, Ибн Ҳиббон (1426),
Таҳовий “Шарҳ Маъонил Асар” (4/312), Байҳақий
(8/139), Бағавий “Шарҳ ас-Сунна” (12/177)).
Авф шундай деди: “Қуш учириш ( ﺍﻟﻌﻴﺎﻓﺔ ) – қуш
(ўнг ёки чап ёки тўғрига) қараб учишига биноан
фол очиш. Ерга чиқиқ чизиш ( ﺍﻟﻄﺮﻕ ) - ерга чизиқ
чизиш билан фол очишлик. Сеҳр ( ﺍﻟﺠﺒﺖ ) - Ҳасан
шундай деди: “Шайтоннинг инграшидир”. Исноди
яхши.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Кимда-ким юлдузга оид илмдан бирор
турни таълим олса, дарҳақиқат, сеҳрнинг бир
турини таълим олибди. (Ҳар сафар юлдузга оид
илми) зиёдалашса, (сеҳрнинг тури ҳам)
зиёдалашиб боради”. Абу Довуд ривояти. Исноди
саҳиҳ. (Аҳмад “Муснад” (1/227-311), Абу Довуд
(4/226), Ибн Можжа (2/1228), Табароний
“Кабир” (11278), Байҳақий (8/138)).
Насоий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилди: “Кимда-ким тугун тугиб сўнг унга дам
солса, дарҳақиқат, сеҳр қилибди. Кимда-ким
сеҳр қилса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Ва
кимда-ким бирор нарса тақиб-(илиб, боғлаб,
осиб) олса, ўша нарсага ташлаб-(топшириб)
қўйилади”. (Насоий (7/112), Миззий “Таҳзиб Ал-
Камал” (2/654), Мунзирий “Тарғиб” (4/32)).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Сизларга “Адҳ” нима экани ҳақида
хабар берайми? У – чақимчилик, одамлар
орасида гап ташувчилик қилишдир”. (Муслим
(4/2012)).
Иккилари Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан
ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай дедилар: “Сўзамоллик сеҳрдир”.
(Бухорий (3/374), Муслим (2/594) Аммор ибн Ёсир
розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
Бобдаги масалалар:
1) Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол
очиш), ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш) ва
шумланишлик сеҳрдандир.
2) Қуш (қайси томонга) учиши(га қараб фол
очиш) ва ерга чизиқ чизиш (билан фол очиш)нинг
изоҳи.
3) Юлдузга оид илм сеҳрнинг бир туридир.
4) Тугунга дам солишлик ҳам шу жумладандир.
5) Чақимчилик ҳам шу жумладандир.
6) Гапга чечанликнинг баъзиси ушбу турга
дахлдордир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев