Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг
бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган
(ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Китобдан
насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва
санамларга сиғинаётганларини ...
кўрмадингизми?”. (Нисо/51).
Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг
ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо
оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар
Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига
гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга
айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул
бўлган кимсалардир”. (Моида/60).
Ва яна ушбу қовли: “Уларнинг устида ҳукмрон
бўлган (подшоҳ ва сарой аъёнлари эса);
«Албатта, сиз улар (яъни, Асҳобул-Каҳф)
қабрининг устида бир масжид қуриб олурмиз»,
дейишди”. (Каҳф/21).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят,
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай
дедилар: “Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг
йўлларига (камон ёйининг кетидаги) патлари (баб-
баробар бўлгани) каби бар-баробар эргашиб
кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига
кирсалар, батаҳқиқ, сизлар ҳам унга
кирасизлар”. Улар: “Эй Росулуллоҳ! Яҳуд ва
насоролар(ни назарда тутяпсиз)ми?”,-дедилар. У
киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бўлмаса
ким?” ,- дедилар”. Иккилари ривоят қилди.
(Бухорий (3/367), Муслим (4/2054)).
Муслим Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят
қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ерни мен учун
жамлади-(бирлаштирди). Унинг машриқ ва
мағрибини кўрдим. Албатта, яқин келажакда
умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-
(бирлаштирилган) жойларигача етади. Ва менга
қизил ҳамда оқ (бўлмиш) икки хазина ато
этилди. Ва дарҳақиқат, Раббимдан умматимни
умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан
ҳалок қилмаслигини, уларнинг устига ўзгалардан
иборат душман қўлини баланд қилиб, натижада
улар (душманлар) уларнинг ер-(мулки)ни эгаллаб
олмасликларини сўрадим. Раббим шундай деди:
эй Муҳаммад! Албатта Мен бирор (нарсани) ҳукм
қилсам, бас, у рад этилмас. Ва Мен умматингизга
уларни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик
билан ҳалок қилмаслик ҳамда то бир-бирларини
қириб, асир олмагунларигача уларнинг устига
ўзларидан бошқа душман қўли баланд келиб,
натижада уларнинг ер-мулкини эгаллаб
олмасликларини ато этдим. Гарчи (душман)
уларнинг устига унинг (ернинг турли)
бурчакларидан жамланиб-(ёпирилиб) келса-да”.
Бурқоний ўз саҳиҳ тўпламида ривоят қилиб,
(ушбуни) зиёда қилди: “Албатта умматим ҳақида
йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб)
қўрқаман. Агар уларнинг устига қилич тушса
қиёмат кунигача кўтарилмайди. То умматимдан
(бир) қабила мушрикларга қўшилиб кетмагунича
ва то умматимдан тўп-тўп (одамлар) бут-
санамларга ибодат қилмагунича қиёмат
бўлмайди. Ва албатта, яқин келажакда умматим
ичидан ўттизта каззоб чиқади. Бари пайғамбар
эканини даъво қилади. Мен пайғамбарларнинг
сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ.
Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида ғолиб
бўлиб бораверади. То Аллоҳ табарока ва
таолонинг амри келгунча уларга (ўзларининг
ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам,
(ташқаридан) хилоф чиққанлар ҳам зарар
беролмайди”. (Ушбу зиёдаликни Абу Довуд
(4/452)да ривоят қилди, Ибн Можжа 3952-рақам
остида, Ҳоким “Мустадрок” (4/449)да икки шайх
шартига кўра саҳиҳ деди, Абу Нуъайм
“Ҳиля” (2/289) ва “Далаил” (469), Аҳмад
“Муснад” (5/278-284)).
Бобдаги масалалар:
1) Нисо сурасидаги оят изоҳи.
2) Моида сурасидаги оят изоҳи.
3) Каҳф сурасидаги оят изоҳи.
4) Энг муҳим масала – бут-санам ва тоғутга
иймон келтиришнинг маъноси. Ушбу қалб
эътиқоди билан бўладими?, ёки улардан
нафратланиб, ботил эканини билса-да, уларга
мувофиқ бўлишлик биланми?
5) Аҳли китобнинг ушбу сўзлари: кофир кимсалар
иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра
тўғрироқ йўлдалар.
6) Ушбу бобдан ирода қилинган маъно шуки, Абу
Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида қайд
этиб ўтилганидек ушбу уммат орасида ўшандай
кимсалар топилиши муқаррардир.
7) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг
бут-санамларга ибодат қилишлик юз беришини
очиқ айтишлари.
8) Энг ажабланарли ҳолат шуки, икки шаҳодат
калимасини айтиб, Росул ва Қуръон ҳақ дейишига
қарамай Мухтор каби пайғамбарликни даъво
қиладиган кимсаларни чиқишлиги. Ҳолбуки
Қуръонда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) пайғамбарларнинг сўнггиси (эканлиги
баён қилинган). Шундай бўлишига қарамай ушбу
(каззоб) айтган барча гапни рост дейишди.
Ҳолбуки (унинг сўзларида) очиқ-ойдин зиддият
мавжуд. Дарҳақиқат, Мухтор саҳобалар асрининг
охирларида чиқди ва унга кўплаб одамлар
эргашиб кетди.
9) Олдиндан бўлиб келганидек, ҳақ тўлалигича йўқ
бўлиб кетмаслигидаги хушхабар. Балки ҳақ
устида бир тоифа бардавом бўлиб бораверади.
10) Энг буюк аломат шуки, улар оз бўлишларига
қарамай уларга ёрдамсиз қўйиб кетаётганлар
ҳам, қарши чиқаётганлар ҳам зарар беролмайди.
11) Ушбу тоифа қиёмат кунигача бўлиши
муқаррар эканлиги.
12) Ҳадисдаги улкан оят-аломатлар. Шулардан:
Аллоҳ таоло у киши (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) учун ерни жамлаб-(бирлаштириб)
берганлиги, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) ушбу маънодан бизни хабардор
қилганлари ва у қандай хабар берган бўлсалар,
жануб ва шимолга хилоф ўлароқ, (машриқ ва
мағрибни умматлари бошқариши ила) шундай рўй
берганлиги, у кишига икки хазина ато
қилинганлиги, умматлари учун қилган дуоларининг
иккиси ижобат қилиниб, учинчиси рад этилгани.
Қилич-(қатл) рўй беришлиги ва у юз бергач
кўтарилмаслиги. Умматлари бир-бирини қириб,
асир олиши, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) умматлари ҳақида йўлдан оздирувчи
раҳнамолар(ни ўйлаб) хавфсирашлари, ушбу
умматдан пайғамбарлик даъвоси билан
чиқадиганларни хабар қилишлари ҳамда ғалаба
қозонувчи тоифа боқий қолиши. Ушбуларнинг
бари хабар берганларидек рўй берди. Ҳолбуки
ушбуларнинг ҳар бирига ақл бовар қилмайди.
13) Умматлари ҳақида йўлдан оздирувчи
раҳнамоларнигина ўйлаб хавфсирашликлари.
14) Бут-санамларга ибодат қилишнинг маъносига
огоҳлантурив.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев