БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАСЛИГИ УЧУН
НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК
Патент олиш ва Россия Федерациясида қонуний
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун:
1. Россия худудига киришда муаммо бўлиши
керак эмас (тақиқ, сургун, чиқариш). Агар ФМХ га
мурожаат килсангиз, эътиборга олингки, патентга
хужжат топширишда кириш-чиқиш ва вақтинча
яшашда муддат ўтганлик ҳолати, ёки
админстратив қонунбузарликлар бўлса, сизга
патент расмийлаштиришни рад этишади, шу
билан бирга бу ҳақда огоҳлантиришади.
2. Қуйидаги хужжатлар тўпламига эга бўлинг:
1.Миграция картаси (киришдан мақсад – “иш”
белгиланган);
2.Паспортнинг нотариус орқали тасдиқланган
таржимаси; 3.Рус тили, тарихи ва асосий қонунлари
билимлари синовидан ўтганлигингиз ҳақидаги
сертификат;
4.Тиббий кўрик маълумотномаси.
5.Ихтиёрий тиббий полис.
3. Хужжатларни фақат расман тасдиқланган
марказ ва ташкилотларда расмийлаштиринг.
4. Патент учун хужжатлар тўпламини топшириш
муддати қонунга кўра ("РФ да чет эллик
фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги
115-ФҚ"), РФ га кирган санадан бошлаб 30 кун
ичида қилиб белгиланган. Хужжатларни
топширишда мазкур муддатдан ўтилган ҳолатда
10 мингдан 15 минг рублгача жарима тўланиши
белгиланган (ст. 18.20 КоАП РФ).
Аммо ФМХ га хужжат топширмай, РФга чиқиш-
кириш қилинса (амалдаги турар жой рўйхатига
қўйиш доирасида), жарима олинмайди. Патент
учун ҳар ойлик тўлов миқдори (белгиланган
аванс тўлови) – 4 минг рубль (Москва, Москва
область), бошқа ҳудудларда эса – бошқа
миқдор, буни ҳудудий хокимликлар мустақил
ҳал қилишади.
Шунингдек, ҳар бир ҳудуд ўзи патентлар
берилиши ва уларнинг миқдорини ўзгартириши
мумкин.
Патент расмийлаштирилганидан сўнг миграция
ҳисоби (регистрация)ни узайтириш лозим. Ўтган
йиллардан фарқли, жорий йилдан бошлаб ҳисоб
узайтирилмаган ҳолатда РФ ҳудудидан чиқариб
юбориш админстратив чоралари кўрилиши
мумкин.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев