Хой Отаси хаёт фарзандлар.
Давлатингиз борида асранг.
Қанотин кенг ёйиб учганлар.
Парвозингиз зўрида асранг.
Ортингизга боқинг буюк тоғ.
Суянчиғиз бўлганда асранг.
Ота кўзи кутмасин муштоқ.
Кўзларингиз кўрганда асранг.
Болам дея чақирса ногох.
Забонингиз зўрида асранг.
Отасини хўрламоқ гунох.
Уйингизни тўғрида асранг.
Ота уйни файзи, устуни.
Қувватингиз белида асранг.
Топа олмай қолманг бир куни.
Билагингиз кучида асранг.
Мехр берган, мехри беминнат.
Мехрга зор бўлганда асранг.
Оллохимнинг хар иши хикмат.
Ёғоч хасса корида асранг.
Отасизлик оғир унутманг.
Давлатингиз борида асранг.
Умидадай армонда ўтманг.
Парвозингиз зўрида асранг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев