Отани асранг. Хой Отаси хаёт фарзандлар. Давлатингиз борида асранг. Қанотин кенг ёйиб учганлар. Парвозингиз зўрида асранг. Ортингизга боқинг буюк тоғ. Суянчиғиз бўлганда асранг. Ота кўзи кутмасин муштоқ. Кўзларингиз кўрганда асранг. Болам дея чақирса ногох. Забонингиз зўрида асранг. Отасини хўрламоқ гунох. Уйингизни тўғрида асранг. Ота уйни файзи, устуни. Қувватингиз белида асранг. Топа олмай қолманг бир куни. Билагингиз кучида асранг. Мехр берган, мехри беминнат. Мехрга зор бўлганда асранг. Оллохимнинг хар иши хикмат. Ёғоч хасса корида асранг. Отасизлик оғир унутманг. Давлатингиз
04:37
Видеозапись.mp4
2 373 просмотра
Tosh ustida gul undirmoq oson emas Bog'lar ichra bog' yaratmoq oson emas. Yigitlarning bir umrlik baxti uchun Onalarga qiz o'stirmoq oson emas.
  • Класс
Бу дунё ишлари ажибданажиб, Синовлар келади эрта ёки кеч. Не бўлса бўлсину, аммо, бир фақат… Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч! Осмон ҳам титраркан она йиғласа, Фарёдла зор қақшаб бағрин тиғласа, Инсонмас кимдаким она йиғласа, Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч! Уларнинг меҳридан илийди жаҳон, Эъзозла, қадрла, хурматла ҳамон, Оналар муқаддас, ғанимат меҳмон, Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч! Майлига кўкдаги ойлар йиғласин, Денгизу дарёлар, сойлар йиғласин, Тиллога кўмилган бойлар йиғласин. Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч! Оналар дур гавҳар, эзгу аримас, Оёғин остида жаннат, қаримас, Бир томчи ёшига дунё арзимас…, Онанинг кўз ёши тўкилмасин ҳеч! Чидайман дунёда не бўлса, бўлсин, Лек, она йиғламай юрсин
Нархи қанча меҳрни, айтинг... Нархи қанча меҳрни,айтинг? Ҳаммасини сотиб оламан. Оқибат бор остоналарга, Керак бўлса ётиб оламан. Нархи қанча меҳрни, айтинг, Олиб берай меҳрсизларга. Ёпмаса бас, юзимга эшик, Улашаман қалби музларга. Нархи қанча меҳрни, айтинг, Беринг етим гўдаклар учун, Кўзларида ўкинчми, илинж, Одамга зор юраклар учун. Нархи қанча меҳрни, айтинг, Олишимга борми қаршилар? Ўзимга ҳам керакдир, бироқ, Илинаман сизга, яхшилар. Нархи қанча меҳрни, айтинг, Борми, ахир унинг баҳоси? Меҳрингизга бўлай харидор, Биз ҳаммамиз меҳр гадоси. Нархи қанча меҳрни, айтинг, Йўқ, у асло сотилмас пулга, Дунё талаб савдогарлардек , Меҳр
Показать ещё