Ўтиргандим беғамгина,
Чиқди қўшним аразлаб.
Сезиб қопти бошқа билан
Юрармиш эри алдаб.
Дейди: ,,Беш йил яшадик
Севарди мисли Мажнун.
Яшамайман, ажрашаман,
Бошқаси этса мафтун,,.
Дедим: ,,Шайтонга хай де,
Ҳаёт ғамни енгмоқдир.
Шошмагин, сингилжоним,
Эр бермоқ- жон бермоқдир,,.
,,Опа, сиз билмайсизда,
Муллакам ҳеч юрмаган.
Ё сизга боқмай қўйиб,
Тириклай куйдирмаган,,.
Мийиғимда куламан,
,,Шундаймикин?,, дедима.
Ўн йил ичимга ютиб,
Қанча дардни енгдима.
Не кўрмади бир бошим,
Билса бир- Худо билди.
Асли гулдек ёшлигимни
Шу эрим адо қилди.
Икки қуда- ўртоқнинг
Қарори-ю, хоҳиши
Ила турмуш қургандик,
Бўлмаган ,,Кўнгил иши,,.
,,Асло сени севмайман,
Уйландим, йўқ иложим,