Предыдущая публикация
Пишириқларда асқотади! Керак бўлади: 4 кг ўрик, 3 кг шакар (таъбга кўра шакар миқдорини оширса бўлади). Тайёрланиши: меваларни ювиб, данагидан ажратамиз. Идишга солиб, устидан шакар сепамиз ва санчқи ёрдамида ўрикларда тешикчалар ҳосил қиламиз. Шу ҳолида кечга қолдириб, эртаси куни мунтазам аралаштириб, пюре ҳолига келгунга қадар 30 дақиқа қайнатамиз. Ҳосил бўлган кўпикларни олиб ташлаш ёдингиздан чиқмасин. Жемнинг қуюқлиги қониқтирса, банкаларда солиб, қиш учун ғамлаб қўямиз!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев