Бўйи 150 см гача борадиган бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Поялари ингичка, мумсимон ғубор билан қопланган, устки қисми ёки асосидан бошлаб шохланади. Барглари чўзиқ наштарсимон, учи ўткирлашиб келган, яхлит, уч томирли, узунлиги 4,5 см гача боради. Биринчи 12 та барги қарама-қарши қолганлари навбатма-навбат жойлашган. Гуллари пояларининг учларидан чиқиб, роваклар ҳосил қилади. Гул-тожи бешта гулбаргдан иборат.
Гулбарглари ҳаво ранг, пушти ёки би-нафшаранг. Меваси деярли шарсимон майда кўсакча, одатда ўн дона уруғи бўлади. Уруғлари яссиланган тухумсимон шаклда, силлиқ, ялтироқ, жигаррангтусли, уруғларининг пардалари сувда шилимшиқ модда ҳосил қилади. Зиғир июнь - августда гуллайди, уруғлари июль - авгу-стда етилади.
* Ишлатиладиган органлари: уруғлари ва улардан олинадиган мой. Уруғларида 50 фоизга кадар ёғли мой бўлади, бу мой таркибига линоленат, линолат, олеинат, пальмитинат ва стеаринат кислоталар киради. Уруғларида мойдан ташқари шилимшиқ моддалар, оқсиллар, углеводлар, органик кислоталар, ферментлар витамин А бор. Зиғир ўсимлиги-синил кислота, глюкоза ва ацетонга парчаланадиган линамарин гликозиди бўлади.
Таъсири ва қўлланилиши: халқ табобатида зиғирнинг уруғи ва мойидан фойдаланилади. Бронхлар, ўпканинг яллиғланиш касалликларида уруғлари балғам кўчирадиган ва йўталга қарши восита тариқасида ва сурункали колитларда сурги сифатида ишлатилади. Уруғларидан тайёрланган қайнатмани циститлар, қовуқ тошларида, зиғир мойини эса холециститлар, колитлар, бавосил ва сил касаллигида буюрилади. Радикулитлар, ми-озитлар, артритларда қуруқ зиғир уруғини қиздириб, компресс қилиб қўйиш тавсия этилади.
Ибн Сино шилимшиқ ташлаб йўталиш, сийдик йўлларининг ярали касалликларида зиғир уруғини қовуриб ейишни буюрган, зиғир уруғи истеъмол қилиб туриладиган бўлса, кўкрак юмшаб, жигар ўсмалари сурилиб кетади. Тинкани қуритадиган йўтал, ичак оғриқлари вақтида қовурилган зиғир уруғлари яхши наф беради, сийдик ҳайдайдиган, терлатадиган таъсир кўрсатади, эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиради. Муҳаммад Ҳусайин Шерозий маълумотларига қараганда, зиғир ўпкани балғамдан тозалашда жигар ва бошқа аъзолардаги ўсмаларнинг сўрилишига ёрдам беради.
Қовурилган зиғир уруғи қон қусишда, терлашда, тинкани қуритувчи йўталда, ичаклар ва буйракдаги яраларни даволашда, яраларни битиришда ҳам ишлатилган.
Замонавий табобатда зиғир уруғларидан шилимшиқ модда, зиғир мойи ва линетол деган препарат олинади. Зиғир уруғида бўладиган шилимшиқ модда ўраб олувчи восита сифатида дориларнинг ачиштирадиган таъсирини камайтиради, ёқимсиз мазаси ва ҳидини йўқотади. Зиғир мойи склерозга қарши восита, шунингдек сурги тариқасида ишлатилади. Линетол бадан терисининг, куйган жойлари ва бошқа яраларига суртилади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14
Аптекалардан изламанг,ЙУК.
МОСКВА ШАХРИДА ИСТАЛГАН МЕТРОГА ЙЕТКАЗИБ БЕРАМИЗ:
нархи 690 р.
+7 906 016 22 49
Telegram,Whatsapp,Imo.
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
Мана шундай ажойиб мавзулардан укимок истасангиз
Ушбу ссилкага киринг ва гурухимизга ташриф буюринг..
https://m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=53583327133816&_prevCmd=altGroupMediaThemeComments&tkn=859