Редисканинг озуқалик ва шифобахшлик фойдаси катта. Аввало, у эрта баҳорда, ҳамма сабзавотлардан илгари етилади. Помидор, бодринг, сабзи. картошка, гармдори ғарқ пишгунча буларнинг хизматини редиска ўтаб туради. Бироқ, редискадай ажиб неъматни исроф қилиб, пўстини ажратиб ейиш яхши эмас. Уни бир неча бор ювиб, банди, учи ва илдизларнигина қирқиб ташлаб, пўчоғи билан ейиш керак. Негаки, таркибидаги асосий неъматларнинг кўп қисми пўчоғидадир. Қолаверса қизил редискада темир, пушти ранглисида марганец меъда ва ичакларни тозалайди, фосфор эса суяклар учун зарурдир. Қон босими ошган беморлар редискани сомонча тўғраб, қатиққа ботириб ёйишлари керак. Меъда касали билан оғриганлар ҳам уни шўрвага солиб, пиширилган ҳолда истеъмол қиладилар. Жиғилдон қайнаганда редискани тиш билан қириб, сели ютилса, бу ҳолат дарҳол тарқайди. Редискали салатларни муттасил еб туриш юрагини ёғ босганлар учун ҳам фойдалидир, у пича оздиради, нерв системаси фаолиятини яхшилайди ва мушак тўқималарини мустаҳкамлайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев