Чунки тирноқ ўстириш суннатга хилоф.Расулуллоҳ с.а.в. муздек ва қайноқ ичишдан қайтарганлар,биз эса муздек ва қайноқ-қайноқ ичамиз.Шундан кейин ким касал бўлсин?! Ул зот нимадан қайтарган бўлса қайтиб,нимага буюрган бўлса амал қилсак,касал бўлмаймиз.Биз овқатлана туриб овқат орасида қайноқ қора чойдан ҳўплаб турамиз.Расулуллоҳ с.а.в. овқат билан сувни аралаштириб истеъмол қилмасдан,овқатланиб бўлгач,сувни уч бора бўлиб ичишга буюрадилар.Бунинг фойдаларини медицина қуйидагича исботлайди.Ҳозир ҳамма камқонликдан шикоят қилади.Чойлар таркибида танин моддаси бўлиб,у инсон истеъмол қилаётган озуқалардаги темирни гўё босма қоғоз сиёҳни шимгани каби шимиб олади-да,сийдик йўли орқали олиб чиқиб кетади.Яна Расулуллоҳ с.а.в. «Мол гўшти—иллат,қўй гўшти—ҳикмат»дейдилар.Биз кўпроқ мол гўшти истеъмол қиламиз.Ичаклар ва ошқозондаги совуқ хилтлар иллатлар асосан мол гўштидан ҳосил бўлади.Ошқозон ва ичакларда қалин «клей» ҳосил бўлиб (медицинада шлак дейилади) у керакли моддаларни ўзига сўра бошлайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев