Кезиб шаҳру саҳроларда, сузиб наҳру дарёларда,
Ўн саккиз минг дунёларда, ё Раб, сени топарманми?
Чиқсам тоғларнинг бошина, қорли қабоғу қошина,
Йиғлаб бош урсам тошина, ё Раб, сени топарманми?
Қўрқмай йилдирим-ўтлардан, ўтсам қора булутлардан,
Сўроқласам бургутлардан, ё Раб, сени топарманми?
Дилим қатра симоб ўлса, жисмим хоки туроб ўлса,
Руҳим бедор-бехоб ўлса, ё Раб, сени топарманми?
Боғларингда мангу баҳор, айшу ҳузур лайлу наҳор,
Кирарга берсанг ихтиёр, ё Раб, сени топарманми?
Ўчоғингда ўчмас олов, ўтга тушган ёнар лов-лов,
Боришга юрак бермас догв, ё Раб, сени топарманми?
Кўприк нозик, ўтиб борсам, гар тойилсам керак ёрдам,
Чақирсам ёрдамга зор дам, ё Раб, сени топарманми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев