Куриб кетсин дунёнинг иши.
Минг бир хийла,ёлгони, миши.
Хакдан кейин энг гамхýр киши.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Сархуш бýлиб шухрат шонимга.
Ёглик палов,юмшок нонимга.
Жонидан жон берган жонимга.
Онани мен зорлатиб кýйдим.
Рýзгорим деб югуриб-елиб.
Сахар кетиб ярим тун келиб.
Согинтириб,кýксини тилиб.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Болам дедим топилди вактим.
Ёрни суйдим бажардим ахтим.
Борлигининг ýзи бир бахтим.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Аклим олди не маккор сулув.
Ишким элда кýтарди шов-шув.
Кýз ёшларин окизиб дув-дув.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Улфатларга ёзиб дастурхон.
Эт тýлдириб кайнатдим козон.
Мехри дарё,камтар, мехрибон.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Канча кунлар кетди бесамар.
Ботаверди бир Шамс,бир Камар.
Ун бандига жон берган заргар.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Ишим тушиб йýкланди биров.
Гох пиёда,гох миниб улов.
Бир йýкламай хеч курса бирров.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Дунё топдим уй курдим баланд.
Пиёламда наввот,йýкда канд.
Фарзандликка бериб кунда панд.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Калам билан дардлашиб тунлар.
Тотдим канча аламлар, хунлар.
Юзда ажин,кýнглида унлар.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Кайларга пой етмади дейсиз.
Бундан кимлар кетмади дейсиз.
Кеч англадим,жуда кеч эссиз.
Онамни мен зорлатиб кýйдим.
Гулом Нормат ким у? нафсга к,ул.
Шон шухратга берилган буткул.
Бор бойлиги,етмиш ёшли ул.
Онасин у зорлатиб кýйди.
Куриб кетсин шум дунё иши.
Хакикати,ёлгони,миши.
Мен нодонга энг гамхýр киши.
Онамни мен зорлатиб куйдим.
Гуломжон Нормат.12*09*2016-й
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев