Нима булди, нималар булди,
Нега мавзу коментдан тулди,
Кимлар йиғлаб, ким эса кулди,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Ухлаб қопман, уйқу хам қурсин,
Майли уйқу..нарироқ турсин,
"Барса" фақат олдинга юрсин..
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Дурангларга кулишгандилар,
"Бирқоп" булиб тулишгандилар,
"Уч очко"ли булишгандилар,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
"Сариқ кема" чукиб кетдими,
Номард дея сукиб кетдими,
Булка нондай букиб кетдими,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Хабар ёзинг мавзуга ана,
Саккиз голни урдими яна,
Коментлардан тулипти хона,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Булгандирда "Покер", "Хэттрек",
Наҳот ҳисоб булипти йирик,
Ўтган аср тарихи "тирик",
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Эшитмаганларнинг барига,
Мухлисларнинг ёшу қарига..
Чукмагандир денгиз қаърига,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
Рональду бор голлар ургандир,
Дарвозада Навас тургандир,
Ютиб яна даврон сургандир,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар?
"Барса"мизни етиб олгандир,
Бир очколик фарқи қолгандир,
Ҳеч булмас бир гол ургандир,
Хабар беринг "Реал"дан дустлар???????
tkazdi.Bu o'yinda Barselona Sampdoriya klubi ustidan 3:2 hisobida ustun keldi va "Gamper kubogi" sohibiga aylandi.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1