ҚАЙТАР МАНИ ҲАЁТГА... Бир нидо бор, тингланг, биродар, Моҳиятин англанг, биродар, Ўзингизга тенгланг, биродар: “Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Мўмин эдим, мусулмон эдим, Сани Роббим ягона, дедим, Аммо мўмин гўштини едим, Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Кузатдим воҳ, мўмин изларни, Роҳатландим кўриб тизларни, Ҳижобини тортдим қизларни Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Нетай, шўро тузумда ўсдим, Менга ёвдек кўринди дўстим, Болаларни жумадан тўсдим, Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Индамадинг, ошим ошадим, Бир чиройли ёшим ёшадим, Лек Қуръондан чўчиб яшадим, Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Росулингни севмай ўтганим, Ёт қўлларга қўлим тутганим, Сароб бўлди йиғлаб кутганим... Қайтар мани ҳаётга, ё Раб! Дил дардини ҳеч ечол