ойдас из дустим, Чузсам кулим етмас жойдасиз дустим. Одамнинг зийнати-одам дейдилар, Бошимга иш тушди, к,айдасиз дустим!? Айшу- зиёфатда бир дамда нозир, К,уйилган бир кадах майдасиз дустим. Айтинг, кай манзилдан йуклайин хозир, Бошимга иш тушди, кайдасиз дустим!? Базму- жамшидимда даврам турида, Туйларимда наво- найдасиз дустим. Нега куринмайсиз умрим шурида, Бошимга иш тушди, кайдасиз дустим!? Ахир биз дуст эдик, курайлик бахам, Айтинг не бир ташвиш, пайдасиз дустим. Узгариб кетибди ракамингиз хам, Бошимга иш тушди, кайдасиз дустим!? Билдим тулишибсиз минг куллук энди. Дейсизда, кул силтаб: -"Фойдасиз дустим...!" Ха майли, на чора, мени дард енгди, Бошимга иш тушди, кайдасиз дустим!? Хали йул хуп узок, манзилгача бор, Мен яёв, сиз эса тойдасиз дустим. Ортга хам кайрилиб куйингда бир бор, Бошимга иш тушди, кайдасиз дустим!? Ой колиб, куёшни кузлаб коларсиз, Унутманг! ВАКТ деган раъйдасиз дустим. Вакт келиб, мени хам излаб коларсиз: "БОШИМГА ИШ ТУШДИ, КАЙДАСИЗ ДУСТИМ!?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев