Кунлар санаб қоши хилолим.
Борсам жоним дейоласанму?
Йўларимда кўзи нигорим...
Офтоб чиқар ва ботар ерга.
Ой хам чиқар, само сахнига.
Юлдузларга шивирлаб тунда.
Севганим бор деоласанму?
Соғинчлардан кўзларингда ашк.
Бегонада қилганингда рашк.
Кўзларингда уммон уриб мавж.
Соғиндим ёр деоласанму?
Ишқ шахрига равона бўлиб.
Мухаббатдан девона бўлиб.
Севгимизни ёдингда тутиб.
Сенга севгим деоласанму?
Кимдир сени севаман деса.
Ишқингда мен куяман деса.
Ол жонимни бераман деса.
Севганим бор, деоласанму?.
Қайтмайду деса бировлар.
Кутма ёринг ўлди десалар.
Фарёд уриб туну кечалар.
Ёрим тирик деоласанму?
Боқиб тунлар кўк юзига жим.
Юлдузларга йиғлаб яширин.
Кечир Худо, ёрим гунохин.
Дея дуо қилоласнму?
Қабрим узра туриб бир мудат.
Рухим учун қилиб тилоат.
Тилоатда ўқиб шаходат.
Жаннати бўл деоласанму?
Йиғламайман жону жахоним.
Сизга қалбим қасри султоним.
У дунёда кутинг армоним.
Дея жоним айтоласанму?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев