А дан: Маккада тижорат қилувчи
бир яҳудий :Эй Қурайш жамоаси
сизларда бу кеча бирор гўдак
туғилдими? Улар: Хабаримиз йўқ
дейишди. Яҳудий: Сизларга бир хабарни
етказиб қўймоқчиман, бугун кечаси туғилган чақалоқ охирги замон
пайғамбари бўлади ва уни икки кифти
(елкаси,кураги) орасида белгиси бор ва
у икки кун кўкрак эммайди. Қурайш
жамоаси уни гапларидан
таажжубландилар, манзилларига етиб келгач Абдуллоҳ ибн Абдул Муттолиб
хонадонида бир чақалоқ дунёга
келганидан хабардор бўлишди. Улар
бир бирларига қараб: Яҳудий нима
деганини эслайсизларми дейишди.
Улар йиғилиб яҳудийни олдига боришди ва уни бу ҳолдан хабардор
қилишди. Яҳудий чақалоқни кўргани
келди ва пайғамбаримизни оналари
Оминадан чақалоқни олиб чиқишни
илтимос қилади. Чақалоқни олиб
чиқишгач чақалоқни очиб кўради ва яҳудий ҳушидан кетиб йиқилади.
Яхудий ўзига келгач қурайш жамоаси
сўрадилар: Сенга нима бўлди? У: Эй даф
бўлларинг пайғамбарлик Бани
Исроилдан кетиб колди, Хурсанд
бўлинглар эй бани қурайш бу ҳақда ҳали мағриб ва машрикда бонг
янграйди дейди. Муҳаммад ибн
Исҳоқдан: Ҳисон ибн Собит айтади: Мен
шу пайтда 7 ёки 8 ёш эдим яҳудий
бизни одамларни йигиб бир нарсалар
дегани ва улар биргалашиб Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибни уйига боргани ва
яҳудийни ҳушидан кетганини эслайман
аммо негалигини ўша пайтда
англамагандим дейди. Исмоил ибн Касир Қураший
Дамашқийнинг Ал-бидоя ва Ан-Ниҳоя
китобидан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев