китобида шундай келтиради:
Абдурраҳмон ибн Абу Саъйид у эса
отасидан ривоят қилади отаси: Мен
Молик ибн Саннондан эшитдим у айтади:
Ясрибда(Ҳозирги Мадинаи мунаввара) жанг остонасида турган пайтимизда Бани
Абдул Ашҳалқавми ҳузурига
суҳбатлашгани бордим ва Юушаъ деб
аталмиш яҳудий гап
бошлабқолди.Аҳмад деб аталмиш
пайғамбар чиқадиган вақт яқинлашди аммо у ҳарамдан чиқармиш. Шунда
Ҳулайфа ибн Ашҳалий масҳаромуз
тарзда: Уни белгиларини ҳам
айтворақол энди деди. Юушаъ деди: У
пакана ҳам новча ҳам эмас ўрта бўйли
кўркам инсон бўлиши ва кўзларига қизил аралашган ёниб тураши, яна у
чопон ёки чакмон кийиши ва хачир
миниши айтилган. Уни қиличи
елкасида бўлиб у бу ерга Ясрибга
ҳижрат килишга Аллоҳдан амр
(кўрсатма) олади ва ҳамма унга эргашишга буюрилган. Эҳ қани у тезроқ
келақолса эди Бани Исроилни боши
хурсандчиликдан чиқмасди. Мен
Юушаъдан бу гапларни эшитиб ўз
қавмим Бани Худрага қайтдим аммо
Юушаъни сўзлари қулоғим остида жарангларди . Бир куни буни айтиб
юбордим шунда бизни одамлардан
бири: Юушаъ бир ўзи сенга шундай
дедими? Мен буни Ясрибдаги ҳамма
яҳудийлар оғзидан эшитдимку.
Отам Молик ибн Саннон деди: Мен кетдим ва Бани Қурайзага бордим у
ердаҳам ҳудди шу гап. Зубайр ибн Бато
деди: Ана осмонда қизил юлдуз чиқди
бу юлдуз бирор бир пайғамбар дунёдан
ўтса ёки янги пайғамбар чиқсагина
кўринади , аммо бошқа чиқадиган пайғамбар қолмади фақат Аҳмад исмли
пайғамбар чиқишигина қолди демак у
бугун эрта туғилади ва бу ерга Ясрибга
ҳижрат қилади ва Бани Исроилга тенг
келадиган ҳеч кимса қолмайди деди.
Пайғамбаримиз туғилдилар ва ниҳоят Ясрибга ҳижрат ҳам қилдилар аммо
яҳудийлар ҳасад қилдилар ва куфр
келтирдилар(инкор этдилар). Абу
Саъийд айтади: Пайғамбаримиз с.а.в
ҳижрат қилиб Ясрибга (Мадинага)
бордилар ва улар туғилмасларидан олдин шундай гаплар бўлиб ўтганини
айтиб беришди шунда Расулуллоҳ с.а.в
дедилар: Агар Зубайр ибн Бато исломга
келганда барча яҳудийлар исломни
қабул қилишарди чунки ҳамма унга
эргашарди дедилар. (Ал-бидоя ва ан- ниҳоя).
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев