Предыдущая публикация
"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ауди" Кубоги мусобақаси ярим финалида "Милан"га қарши кечган баҳсда рақиб ярим ҳимоячиси Найжел Де Йонг билан жанжаллашиб кетди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жошуа Киммихга нисбатан қўпол ўйнагани бунга сабаб бўлган.
Гвардиола 20 ёшли футболчисини ҳимоя қилиб, кийиниш хонаси томон кетаётган Де Йонгга эътироз билдирган. Де Йонг жавоб қайтармоқчи бўлганида, жамоадошлари бунга йўл қўймадилар.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда "Бавария" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
( Shuxrat Bek Ac Milan )
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев