“Ювентус” - “Лацио” . Таркиблар маълум бўлди 8 август 2015, 16:38 Бугун Италия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Биласиз, мазкур матчда “Ювентус ” ҳамда “ Лацио ” клублари ўзаро тўқнаш келишади. Ҳозирга келиб ҳар икки жамоанинг бошланғич таркиби аниқ бўлди. «Ювентус»: Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Касерес, Эвра, Стураро, Погба, Коман, Маркизио, Лихтштайнер, Манжукич. Захира: Нето, Рубиньо, Дибала, Ругани, Падоин, Перейра, Тельо, Пароди, Витале, Исла, Дзадза, Льоренте. «Лацио»: Маркетти, Хентилетти, де Врей, Раду, Баста, Онази, Андерсон, Катальди, Биглия, Кандрева, Клозе. Захира: Бериша, Гуеррьери, Патрик, Конко, Маурисио, Худт, Моррисон, Милинкович, Ойкономидис, Кишна
  • Класс
«Вест Бромвич» Сейду Думбияни сотиб олмоқчи “Рома” жамоаси ҳужумчиси Сейду Думбия шу ёзда Римни тарк этиши ойдинлашиб бормоқда. Итальян клуби бош мураббийи Руди Гарсия янги мавсумда ҳужумчининг хизматларига мухтож эмаслигини ошкор қилган. Англиянинг “Вест Бромвич” жамоаси эса Сейду Думбияни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЦСКА ҳам футболчига номзодлик қилаётган маъулм бўлганди. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
"Фиорентина" ўртоқлик учрашувида "Челси"ни мағлуб этди Ҳалқаро чемпионлар кубоги-2015 "Челси" (Англия) — "Фиорентина" (Италия) — 0:1 (0:1) Гол: Родригес, 34. "Челси": Бегович, Эйна (Иванович, 46), Терри (Кэйхилл, 46), Зума, Траоре (Аспиликуэта, 46), Куадрадо (Виллиан, 58), Лофтус-Чик (Азар, 58), Оби Микел (Матич, 46), Оскар (Фабрегас, 57), Мозес (Рамирес, 54), Фалькао (Реми, 58). "Фиорентина": Сепе, Жилберту (Иличич, 60), Родригес (Хегази, 59), Томович (Паскуаль, 59), Ронкалья (Валеро, 73), Фернандес (Хоакин, 60), Весино (Бадель, 73), Марио Суарес (Бернардески, 73), Алонсо, Бабакар (Росси, 46), Ребич (Багадур, 73). Огоҳлантиришлар: Ронкалья, 52. Хегази, 83. Зума, 90. Матич, 90+2. Хоаки
«Рома» 18 ёшли бразилиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олади "Флуминенсе" клуби ярим ҳимоячиси Жерсон "Рома" клубига ўтмоқда. 18 ёшли футболчи римликларга 17 миллион еврога тушяпти. Аввалроқ, Жерсон билан "Барселона" клуби қизиқаётгани хабар қилинганди. Аммо футболчи якунда "Рома" клубини танлади. Энди римликлар уни кейинги йилнинг бошига қадар бошқа клубга ижарага бериб туришни режалаштиришмоқда. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
Месси: "Тотти — ҳақиқий феномен!" "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси мавумолди тайёргарлик турнири - Жоан Гампер кубогида "Рома"га қарши учрашувдан сўнг (3:0) ижтимоий тармоқда римликлар сардори Франческо Тоттининг суратини қўйди. Учрашувда Месси бир гол муаллифи бўлди. "Буюк!!! Ҳақиқий феномен!!!" - деб ёзади Месси Инстаграм саҳифасида. 38 ёшли Тотти бутун фаолиятини "Рома"да ўтказган ва 712 учрашув ўтказиб, 289 та гол урган. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
  • Класс
«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Рома»ни йирик ҳисобда енгди “Барселона” клуби ўртоқлик учрашувида “Рома”га қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Неймар, Месси ва Ракитичлар муаллифлик қилишди. Хорватиялик футболчи Ракитич ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. "Барселона" (Испания) – "Рома" (Италия) – 3:0 (2:0) Гол: Неймар, 26 (1:0). Месси, 41 (2:0). Ракитич, 66 (3:0). ( Shuxrat Bek Ac Milan )
Месси «Рома»га қарши ўйинда рақибига калла қўйди "Барселона" клубининг "Рома"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида кўнгилсиз воқеа рўй берди. Биринчи бўлимда каталонияликлар сардори Лионел Месси рақиби Мапу Янг-Мбиванинг сўзларидан жаҳли чиқиб, даставвал унга калла қўйди. Кейин эса унинг томоғидан бўғиб олди. Шу заҳоти етиб келган жамоадошлари Мессини ажратиб олишди. Ҳакам ушбу вазият учун ҳар икки футболчига сариқ карточка кўрсатди. Ўйиндан кейин ОАВ вакиллари Месси ушбу вазият учун дисквалификацияга лойиқ экани ҳақида муҳокама қилишни бошлаб юборишди. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
  • Класс
Мехди Бенатия: «Ювентус»? Мен Мюнхенда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман "Бавария" ҳимоячиси Мехди Бенатия "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга изоҳ берди. "Мен "Бавария"да ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман, аммо келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Боз устига бундай хабарларга унча қизиқмайман ҳам. Чунки менинг "Бавария" билан яна 4 йиллик шартномам бор. "Ювентус"дан бўлган қизиқиш ҳақида ҳеч нарса эшитмадим. Бор эътиборимни "Бавария"га қаратганман", - дейди Бенатия. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
Мората жароҳат олди «Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората кечаги машғулотлар вақтида жароҳат олди. Ҳужумчининг сафга қайтиши учун бир ой керак бўлиши айтилмоқда. Шу боис у Италия чемпионатининг дастлабки турларини ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Ўтган мавсумда Мората А серияда 29 ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобида 8 гол ва 5 голли узатма бор. Альваро «Ювентус»га «Реал»дан келиб қўшилган эди. ( Shuxrat Bek Ac Milan )
Показать ещё