Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Сочларинг ёйилса сойдек оқиб
Кўнглим райхондек ифоринг этиб таъқиб
.. Хаёлимда борингга шукур
Чирой суратингга малак ажабда
Хилоли ялтирайди хою хавасда
Ёдинг.. Руҳимга кўнглимга ошно нафасда
Хаёлимда борингга шукур
Қуёши хилолга етай деб халак
Бирга бўлмоқни насиб этмади фалак
Офтобидек меҳрли ёқишинг ила
.. Хаёлимда борингга шукур
Қора тун ичра қора кўзингда
Қолиб кетсам..... умр бир кеча
Орзу ўлмоқ қуёшга тўлган тиззаларингда
Хаёлимда борингга шукур
Хаёлим ичра.. хаёлимдай бегуноҳим
Шабнам сув тутган ҳарир япроғим
Бир келиб хеч тарк этмаган баҳорим
.. Ёнимда борингга шукур
davlat 112524
Ким мукофот бизга, кимдир имтихон,
Юзларида ниқоб йўқми, билиб ол.
Аввал топу сўзлари чин, мард инсон,
Сўнг жонингни нисор қилсанг, қилақол!
Қадрсиздан қадринг қилма ҳеч талаб,
Синовлардан омон ўтгин сабрингла.
Яхшиликни билармикин, кўр синаб,
Қанча бўлса сўнгра сийла меҳрингла!
Бол қўшилган сўзлардан бўл эҳтиёт,
Ширин сўзнинг асиримиз, начора!
Бериб қўйсанг у зулматда умрбод,
Йиғлаб ўтар кейин кўнглинг бечора!
Ёлғон сўзни ёд оларлар айёлар,
Ишончингни чўққисига етгунча.
Кейин обдон у масканни топтарлар,
Озорлари жон-жонингдан ўтгунча!
Эҳтиёт бўл!
Кўзларинг оч,
Эҳтимол,
Гоҳ суратга сийратлар ҳеч мос эмас!
Чиройлими қалби унинг бил аввал,
Сўнгра хусну-жамолига қил ҳавас!
Тили бўлак, дили бўлак кимларнинг,
Ҳеч сўзининг амали йўқ бетайин!
Лабзсизми, субтсизми, уларнинг,
Қолган ҳамма ҳислатлари бир тийин!