Кечаги пиво
хожатга чиқишга қистайвериб, уйқу
бермади. Нега ичдима, биламан ичиш
яхши-ю, туни билан ухлатмайди. Эхх,
тургим келмаябди, эринчоқлигим
тутиб кетди. Хали уйқуга тўймадиму . . . Бирдан эринчоқлик
тарк этиб кўчага чиқдим. Лекин
негадир хожатга боргим келмай
қолди. Енгил сездим ўзимни. Атрофга
қарасам атроф ёп ёруғ. Қизиқ қачон
улгурибди тонг отишга. Қайтиб кириб ухламоқчи бўлдим. Йўқ, ухлаб
қоламан. Ундан кириб ювинаман.
Ваннага кирдим. Тиш ювиш пастасини
олмоқчи бўлдим, во ажаб, қўлим уни
тутолмай, ўтиб кетаябди. Ойнага
қарадим, рангим ғалати. Жойимга қайтиб бордим. Дахшат! Танам
диванимда чалқанча ётарди. Нима
бўлди. Нахот вафот этдим!? Нахот бу
кўчага чиқиб, ваннага кириб келган
рухим? Соатни кўрмоқчи бўлдим,
телефонимни олай десам қўлиб ўтиб кетаверди. Шу пайт аёлим уйғонди.
Телефонига қарадида, “Дадаси
туринг, соат 7 бўлибди”, дея диванда
ётган танамни турта бошлади. Танам
қимирламайди. “Мен бу ердаман” деб
олдидан ўтаябман, мени кўрмайди, овозим хам чиқмайди. “Турмасангиз
сув қуяман” деб чиқиб кетиб,
ховучида сув олиб келиб танамни
юзига қуя бошлади. Танам “миқ”
этмади. Хавотир аралаш танамни
пульсини ушлади, юрагига қулоқ тутди. Дахшатдан қичқириб юборди.
Нахот ўлган бўлсам. Ишонгим
келмади. Бир пасда хонамга ота-
онам, укаларим қариндошлар тўлиб
кетди. Ким ўлик ювувчига, ким
гўрковга, ким тобутга югириб қолди. Мен ташқарига чиқдим, ажабоооо
учаябман! Ана энди ўлганларни
бемалол учратсам керак. Қизиқ, Бугун
Брюс Ли билан кўришаман. Йўқ, у
билан кейинроқ, Гагарин билан
учрашаман, ўлимини сабабини сўрайман . . . ия, тўхта, русчани хам
хитойчани хам билмайсан, қандай
гаплашасан улар билан, дедим
ўзимга . . . Бирдан миямга бир фикр
келди. Намозхон танишлар айтарди:
“Ўлим олдидан ўлим фариштаси келиб ёмон бўлсанг қийнаб, яхши
бўлсанг мулойимлик билан жонингни
олади” деб. Лекин хеч ким
келмадику. Ман на ёмон, на яхши
эдим, ўртача. Хмм тушундим, демак
ўртачаларни жонини индамай олаверади. Уйга қайтдим. Онам
хушидан кетиб ётибдилар, отам
дераза ёнида мункиллаб ўтириб
қолибдилар. Ўғ
лимни жияним уйларига олиб
кетаябди. Болам: “Дадамни кўраман” деб йиғлаябди. Лекин уни танамга
яқинлаштиришмади. Аёлимни
изладим. У ўғлимизни хонасига кириб
эшикни қулфлаб олиб, “пиқ- пиқ”
йиғлар. Альбомни олиб
суратларимизни бағрига босарди. Олдига келиб ўтирдим. Унга рахмим
келди. Тўхта, нега иму жим ўлиб
кетавераман? Ахир бир кун олдин
огохлантиришмайдими, эртага кунинг
битади деб? Ман ўнгимни қилиб
олишга бир кун вақт бергин Эй Аллохим! Ахир хали тавба
қилмадимку! Бир кун вақт бергин, ман
аниқ ўзгараман . . . Бир кунгина бер,
ман ўзгараман, мумкин дунёдаги энг
яхши мусулмон бўламан. Қасам
ичаман, ман ўзгараман. Қизиқ, бир кун умр берганда нима қилган бўлардим?
1. Хотиним ва ўғлимга уларни
хаётидаги энг яхши кунни тақдим
этардим. Кунни мен истаганимдек
эмас, улар истагандек ўтказардим.
Уларни бахт самосида учишини бир марта бўлсада кўрардим. Эх шу
пайтгача бир марта ширин сўз
айтмабмана хотинимга, ўғлимни бир
марта тиззамга ўтказиб эркаламабман.
Доим эрта кетиб, кеч қайтиб,
овқатланиб ухлардим. Лекин шу бир кун берилса уларга бир умрга
татийдиган бир кунни тақдим
этардим. 2. Ота-онамга телефон
қилиб улардан хол-ахвол сўраб,
уларни жуда жуда яхши кўришимни
айтардим. Тўплаганларимни ярмини олиб бориб, ойижон энди сиз
фаррошлик қилманг, дадажон, сиз
хам уйда ўтиринг, бу сизларга кўп
йилларга етади, деб уларни
рўзғорини бут қилиб бериб келардим.
3. Дўстларимга телефон қилиб уларни кечирардим ва кечирим сўрардим,
хатто қарздорларидан қарзларимни
сўрамай кечиб юборардим. 4.
Хушторларим . . . нақд учтая, улардан
хам кечирим сўраб, пулга зорларига
пул бериб, энди ўзгарганимни, мен аёлига вафодор эр бўлганимни айтиб
уларга хам насихат қилиб келардим.
Барибир кечиришмаса керак уларга
қилган ахмоқликларим учун . . . 5.
Кимни алдаган бўлсам, кимга
кўзбўямачилик қилган бўлсам, хаммасига телефон қилиб, уларни
алдаганимни айтиб, нега бундай
қилганимни тушунтириб,
талафотларини тўлаб, кечириб сўраб
ўзгарганимни айтардим . . . 6. Доим
мискинларга, йўқчилларга ёрдам қилишни орзу қилардим. Мана ўша
орзуни амалга ошириш муддати к
елди. Шахардаги хамма етимхоналар,
қариялар уйи, беморхоналарни
айланиб, мухтожларни эхтиёжини
қондириб келардим . . . 7. Тоғамда нечта фарзанди бор, билмайман,
аммамни кўрмаганимга кўп йиллар
бўлиб кетди, юзини кўриниши хам
эсимдан чиқиб кетган. Уларга
қўнғироқ қилиб, қариндошлик
алоқаларини тиклардим. 8. Масжидга борардим, тавба қилиб тўйиб намоз
ўқирдим. Шунча пайт ман ўзимни
алдаб келибман, асосийси кўнгил тоза
бўлсин деб. Намоз дейишса мен
тижоратчиман, сизларга ўхшаб
масжидда ўтирсам менга ким беради, осмондан ташлайдими Худо, дердим.
Кечир Аллохим, мен хамкорларимдан
уялардим намозхон бўлишдан, улар
устимдан кулишмасин, “Ха
гунохларингга тавба қилаябсанми”
демасин деб, намоз ўқимасдим, одамлардан уялиб ўқимай
юраверибман, лекин Сендан
уялмабман, кечир Аллохим, манга бир
кун бер . . . Хаммасини ўзгартираман,
ўзим ўзгараман, фақат бир кунгина
бер . . . 9. Қасам ичаманки, хеч кимдан хафа бўлмасдим, хеч кимни хафа
қилмасдим, биров билан
тортишмасдим, нега аввал шундай
қизиққон бўлган эканман, сал нарсага
осмондан келиб, камига уйга келиб
аламимни аёлимдан олиб . . . Қанчалар ахмоқмана . . . Гунохларим
кўз олдимдан ўта бошлади, улар
шунчалар кўп эканки, энди уларни
баралла кўра бошладим, оқибатимни
ўйлаб додлаб қичқирдим: “Эй Аллох
бир кунгина бер . . . ! ! !”. Бирдан уйғониб кетдим . . . Турсам тер босиб
кетган, қўлларим дир- дир қалтираб,
юрагим бўғзимда урарди. Атрофга
қарадим, ёнимда хотиним ухлаб
ётарди, телефонимни ушладим,
қўлим бемалол ушлаябди. Соат 5 бўлибди. Туриб битта варақча
олдимда 9 та тунда Аллохга
бажаришни ваъда берганларимни ёза
бошладим: 1. Хотиним ва оиламга
жиддий эътибор бериб, уларга кўп
вақт ажратаман. 2. Ота онамга телефон қиламан ва уларга
пулларимдан бериб шароитларини
яхшилайман. 3. Дўстларимни
кечираман. 4. Хушторларим билан
алоқани узаман. 5. Ёлғон
гапирмайман, кўзбўямачилик қил майман. 6. Мискинлару етимларга
ёрдам бераман. 7. Қариндошлар
билан алоқани тиклайман. 8. Динни
қаттиқ тутаман, Етар шунча ўзимни
алдаганим. 9. Бардошли бўлиб,
бировга жахл қилмайман, тортишмайман. Шуларн
и ёзиб, шимимни чўнтагига солдимда,
яна ухлаб қолдим. Ишга бордим. Иш
куни тугади. Ишдан чиқиб лифтга
келдим. Лифтни кнопкасини босиб,
кутаябман, қўлимни чўнтагимга солдим. Қоғозча, “нимайкин” деб
олдим. Эхееее . . . Бу ишларни
қиламан деб ёзиб қўйгандим, қани
бирортасини хам бажармабманку . . .
Эртадан бажаришга киришаман.
Лифтга кирдимда қоғозчани ўқиб хар бир ёзганимни тахлил қила
бошладим. 1. Йўқ. Хотиним ва болам?
Хозир буни мавриди эмас. Шундоғ хам
иккаласини деб тиниб тинчимайман.
Нима етишмаябди уларга! Бир кун
пенсияга чиқсам, бекорчи бўламан, доим бирга ёнида бўламан, хали
безор хам бўлишади. 2. Йўқ. Ота онам
хали баққуват, ўзларини эплай олади,
хали қариб бир кишига мухтож бўлиб
қолишса, ўзим олиб келиб қарайман.
Хозир уларга ёрдамим тегмайди, аксинча уларга халақит қиламан. 3.
Хмм кечириш эмиш. Бир иккитасини
қарзини кечсам, қолгани хам бошимга
чиқиб олади. Кечиб юборади деб,
ўмаришади. Хеч қачон! Аксинча,
процентни босиш керак буларга, жуда ўзидан кетиб қарз олганини хам
унутишди номардлар . . . 4.
Хушторларим, уларни камайтириш
керак. Учта бу жуда кўп, пулни хам
евворишади, айниқса анави эри бори
жуда пулга ўч . . . шуниси билан алоқани узаман, қолган иккитаси
безиён . . . улар бўлмаса хам хаёт
зерикарли . . . 5. Мен хеч кимни
алдамайманку! Бу бизнес, бизнесда эса
доим тўғри гапириш хам бўлмайди,
баъзан молни айбини яшириб, баъзан уни йўқ жихатлари билан мақтаб
сотиш, бу хам керак. 6. Мискинларга
ёрдам эмиш . . . ўзимга ким ёрдам
берди, кеча- кундуз тиним билмай
оёққа турдим. Хамма ўз аравасини ўзи
тортсин. Пул ўзимга хам керак. Халиям квартирада тураман, Дача қуриш
вақти келмадимикан . . . Мискинларни
ризқи Аллохни зиммасида . . . 7.
Қариндошларга телефон қилиш?
Нима дейман уларга? Тишимни оқини
кўрсатсам, эртага қайсини иши чиқса, эшигимни тагида бўладими? Йўқ,
рахмат, уларни узоқроқ бўлганиям
яхши . . . 8. Дин албатта яхши. Бундан
наф бор. Бой, софдил бизнесменлар
билан танишим хамкорлик қилса
бўлади, хар холда улар бизга ўхшаб алдамайди . . . Намозга эса, хали бор
бизга, ўзимизни тиклаб оламизда
, кейин битта хажга бориб келиб,
намозни кандай қилмаймиз . . . 9.
Сабрли бўлиш? Андишани отини
қўрқоқ қўйиб олиб, бари “Бу тортишини билмайди, индамайдику”
деб бошимга чиқади. Жахл қилмасам,
менга жахл қилишадику . . .
ўтиравераманми мен ўзгарган деб . . .
Хех . . .биттагина тушдан қўрқиб
нималарни ёзибмана . . . вақт сарфлаб . . . қўрқоқ! Лифтни эшиги
очилди. Машинамни олдига келдим.
Энди минаман десам орқамдан
кимдир: “- Ака чекишга бирор нарса
топиладими”, деди. “Чекмайман”, деб
машинамга ўтирмоқчийдим, орқамдан қаттиқ зарб билан урилган пичоқ
тинкамни қуритди, Қаттиқ оғриқдан
йиқилдим, орқасидан иккинчи ва
учинчи зарба . . . қотилни юзига
қарашга харакат қилдим . . . оххх бу
учинчи хушторимни эрику . . . пойлаб юрган эканда номард . . . бошимни
еди я . . . Пичоқни улоқтириб қочиб
кетди. Чап қўлим ишламаябди . . . бир
илож қилиб телефонимни олишга
харакат қилиб чўнтагимга қўлимни
тиқдим, қандайдир қоғозча илинди, олиб қарадим, халиги рўйхат . . . яна
бир бор ўқидим . . . ерга ташладим . . .
кўз олдим қоронғулашиб кетди. Бир
кунгина вақт бергин Аллохим,
хаммасини ўзгартираман, бир кунгина
бер, хаммасига улгураман . . . кўзим хира кўра бошлади, қаршимда
кимдир турарди....Аста кўзимни
очдим...Жуда дахшатли, қўрқинчли
кўринишда Ўлим фариштаси экан . . .
Бир кунгина бер, ман бутунлай
ўзгарардим . . . дунёдаги энг яхши мусулмон бўлардим . . . ! ! ! Вақтни
ғанимат билинг азизлар! Хар сония
бизга берилган имконият, тавбани
кечиктирманг . . . ! ! !
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4