Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.
Маъноси: “Аллоҳ (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!”
***
ﺃَﺳْﺘَﻐْﻔِﺮُ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺃَﺗُﻮﺏُ .
Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”
Маъноси: “Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!”
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар .
***
ﺃَﺳْﺘَﻐْﻔِﺮُ ﺍﻟﻠﻪَ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻻَ ﺇِﻟَﻪَ ﺇِﻻَّ ﻫُﻮَ ﺍﻟْﺤَﻲَّ ﺍﻟْﻘَﻴُّﻮﻡَ ﻭَﺃَﺗُﻮﺏُ ﺇِﻟَﻴْﻪِ .
Ўқилиши: “Астағфируллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайял қойюма ва атувбу илайҳ”.
Маъноси: “Ундан Ўзга илоҳ бўлмаган, доим тирик, ҳар нарсанинг устида қоим турувчи Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан!”
Ривоят қилинишича, ким мана шу лафзлар билан истиғфор айтса, гарчи урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади .
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху ушбу оят тафсирида куйидагиларни айтади: “Мусулмонларда иккита омонлик кафолати бор эди. У хам булса, Набий соллаллоху алайхи васаллам ва истигфор. Набий соллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар. Истигфор эса, мусулмонлар хавфсизлигининг кафолати сифатида киёматгача бокийдир”.
Одатда таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз «Шукри вузуъ» (таҳоратнинг шукри) дейилади.
Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади», дедилар»
Имом Абу Довуд ривоят қилган.