Минг хаёл кўчасин сарсон кезаман.
Ҳижронлар дард қўшмай муҳаббатимга,
Сени осмонимга олиб кетаман!
Армонни ортимдан доғда қолдириб,
Бахтимиз қўлидан маҳкам тутаман.
Юрагингга ишқдан гулҳан ёндириб,
Сени осмонимга олиб кетаман!
Кўксингга кўмилган гумонни янчиб,
Меҳрим ўзгаларга бермай севаман!
Қўйгин ёр юрагинг эшигин очиб,
Сен осмонимга олиб кетаман!
Дилингда қолдирмай зулматдан асар,
Қаронғу тунларинг ёруғ этаман.
Қалбимга нур сочса ишқ бўлиб гавҳар!
Сени осмонимга олиб кетаман!
Тунлари хаёлинг зумда ўғирлаб,
Ишқимдан бир ширин эртак айтаман.
Кунларинг қуёшнинг нурига ўраб,
Сени осмонимга олиб кетаман!
Кўзларинг кўзимга сеҳирлаб олгум,
Меҳримни ховучлаб сенга тутаман.
Ёр бўлиб ёнингда бир умр қолгум,
Сени осмонимга олиб кетаман!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев