)
ОРАДАН ОЛТИ ОЙ ЎТИБ...
- Алло Дониёр, қаердасан? Келмайсанми тезроқ?
- Бўлди ака, новвойни олдига келгандим. Ярим соатларда бораман.
- Гулларничи, гаплашдингми? Келадими эртага?
- Ҳа, гулчиларни энг зўрини топиб қўйганман. Заклад берганимга бир ой бўлган. Тўйхонани гуллатиб ташлашади, хавотир олманг. )))
- Яхши. Ҳамма нарса гаплашилди манимча.
- Яна хизматлар бўлса айтаверинг беҳижолат. Қолган нарсалар тайёрми?
- Лимузин ва машиналарга айтилган. Видеочини укам гаплашиб қўйган. Сураткаш ҳам тайин. Тўйхонада акам бош-қош. Торт... Карнай-сурнай... Аёлларни олиб келишга автобус... Ҳаммаси айтилган. Нимадир эсдан чиққандек.
- Узукларчи?
- Уларни биринчи навбатда олганман. )))
- Мани олиб келганимни бекор қайтардизда.
- Ўзингни тўйингга насиб қилсин. Зилола билан гаплашдингми?
- Гаплашяпман.
- Қуёш чиқадиганми булутлар ортидан? )))
- Чарақлаб ётибди аллақачон )))
- Ҳа, ичидан пишган. Индамайгина ишингни битирасан сан. Хурсанд бўлдим лекин буни эшитиб. )))
- Бўладиган ишни бўлгани яхши. Чайналиб юргандан нима фойда.
- Бўлсин, бўлсин. Ҳоламлар ҳам хурсанд бўладилар.
- Ҳеч кимга айтманг лекин. Аввал пишсин, кейин...
- Омонат гапга ҳиёнат қилиш йўқ. Биласанку.
- Демак, ҳамма нарса тайёр. Эсласангиз яна айтарсиз. Бориб қоламан бироздан сўнг.
- Кутаман...
____________________
- Алло, Умида опа. Қалайсиз?
- Ўтирибман кўйлак тикиб.
- Вой шу бугун-а???
- Нима қилай, улгуролмадим биттасини тугатишга.
- Эртага тўйизку! Бу кишини қилаётган ишини қаранг. Тавбаааа )))
- Қўявер, тикканим яхшироқ, ҳаёллардан чалғитади.
- Ҳаяжонланяпсизми?
- Секин айтасанми...
- Эҳҳ, эртага мазза қиларканмизда. )))
- Санлар ўйин-кулгу қиласанлар, ман ерга тикилиб ўтираман...
- Ҳамма келинни бошида борку. Ёки анови баъзи видеодаги келинларга ўхшаб сакрамоқчимидиз рақсга тушиб? )))
- Эсингни ебсан. Ер ёрилиб кетгани яхшику унақа ўйнагандан кўра...
- Қўяверинг ер бизларни оёғимиз тагида ёрилиши мумкин. Ундайларни оёғи остида беш метр бетон қуйилган. Бошқалар тушиб кетса кетадики уларга балоям урмайди.
- Барибир ғалатида. Биттаси ҳуштак чалиб ўйнаворибди. Кўриб анқайиб қолибман.
- Ҳаа, одамлар ҳар ҳил. Алам қилгани ўшнақаларни деб ўзбек қизлари кулгуга қолгани...
- Эс-ҳуши жойида одам битта-иккитани қилиғини кўриб ҳаммани ёмон отлиққа чиқариб қўймайдику.
- Кўчага кам чиқасизда. Баъзи йигитларни гапини эшитиб қолсам хафа бўлиб кетаман. Нима эмиш “90 фоиз қизлар айниган” эмиш...
- Охо! Агар қолган 10 фоизи қариндошлари, опа-сингиллари бўлса уруғ авлоди битта шаҳарга сиғарканда.
- Нега ундай деяпсиз?
- Нимасини тушунмайсан. 90 фоизи ёмон бўлса, демак 10 фоизи яхши. Бизда қанча қиз яшайди? Жуда кўп, тўғрими? Демак ўша ўн фоизни ўзиям анчагина одам бўлади. Шунга айтдим, қариндоши жуда кўп бўлса керак деб. Ахир одам ўз қариндошларини ёмон деёлмайдику...
- Ҳмм, тўғри. Математикадан “беш” олгандирда мактабда )))
- Йўқ аслида. Биз кесатиб гапирганимиз билан одамларни оғзига элак тутиб бўлмайди. Бир нарса алам қилади фақат. Ўша сан айтган йигитлар “Шунча қиз айниган” деб бемалол гапирадию, ўзи ҳеч бўлмаса битта қизни олдига бориб “Синглим, бундай юриш яхшимас. Кийинишизга эътиборли бўлинг” деб насиҳат қилолмайди...
- “Кийимим билан нима ишинг бор!” дейдиганлар ҳам топиладида.. Ҳаммаям бизларга ўхшаб индамай “хўп” деб кетмайдию.
- Насиҳат қилолмаса, туҳмат ҳам қилмаслик керак. Яна билмадим. Ҳаммани инсофини ўзига берсин...
- Майли, қўйинг бошқаларни. Ўзиздан гапиринг. Баҳром ака яхшимилар анча.
- Ҳа, гипсларни ечиб ташлашганига ўн кун бўлди.
- Жуда ҳаяжонли. Касаллик тугагач бахт сари қадам ташлаш. Уйиздагиларга ҳам раҳмат. Шунча вақт кутишди..
- Авваламбор тақдир экан...
- Бир сирни айтайми?
- Қандай сир?
- Дониёр ака билан гаплашяпман телефонда.
- Йўғ-е, яхши хабарку ))) Қачондан?
- Бир ойларча бўлиб қолди.
- Ана холос... Манданам сир тутдингми?
- Хафа бўлманг. Мана айтдимку ҳозир. Одам жуда қаттиқ иккиланяпти.
- Тушунаман осонмас. Анови аферист тинчиб кетдими ишқилиб?
- Қўйинг эслатманг! Илтимос! Аҳмоқ бўлган эканман...
- Майли, сиқилма. Қутулганингга шукр қил. Дониёр эса яхши йигит. Агар тақдир бўлса у саниалбатта бахтиёр қилади.
- Балки, лекин одамларга бўлган ишончим синган анча... Ўзимга келишимга вақт керак...
- Тўғри, осонмас. Майли ҳайрлиси бўлсин.
- Ҳа, айтганиз келсин.
- Зилола?
- Лаббай?
- Эртага вақтлироқ чиқарсан. Ёрдаминг керак.
- Албатта, уйғонишим билан сизларникига югураманку опажоним. )))
- Зўр синглимсанда ўзимни. )))
- Биласизку, мандакалар кам. Битта ўзим, битта ўзим... )))
- Сеторами?
- Топдиза! Эртага кимлар келаркан ашулачилардан?
- Аниғини билмайман. “Сюрприз бўлсин” дедилар. Манга лекин унчалик қизиқмас.
- Вой нега энди? “Умидани тўйида фалончи келиб даврани роса қиздирди” дейишса яхшимасми? )))
- Тўй дабдабали бўлиши шартмас. Турмуш ширин бўлсин, турмуш... Қанча қизларни эшитаман севганига турмушга чиқиб, кейинчалик келишолмай қайтиб келганини. Ваҳима босадида барибир...
- Тўғри... Лекин Баҳром ака зўр инсон. Албатта бахтли бўласизлар.
- Шунга ишонганим учун ҳам розилик бердим. Биласанми битта гаплари ҳар доим қулоғим тагида янграб туради.
- Қайси?
- “Қизбола ўз ватанини, ота-онасини, яқинларини тарк этиб йигитни уйига, бегона муҳитга бир умрга қолиш учун келади. Агар қиз ўз севганини бахтли қилиш учун шундай айрилиққа рози бўлса, йигит у учун турмушини жаннатга айлантирса арзийди”...
- О! Романтика! )))
- Куласана, куласан. Лекин биласанми, яхши, ширин сўз ҳам одамга анча далда бўлади. Бораётган жойингда суянган тоғинг, ишонган одаминг бўлса қўрқмай янги ҳаётни бошлашинг мумкин.
- Иншоллоҳ сиз борган жойда ҳамма сизга суянган тоғ бўлади. Қайнота-қайнонангиз ҳам, бошқалар ҳам. Бунга ишончим комил.
- Иншоллоҳ...
- Опажоним, жуда хурсандман сизлар учун. Бахтли бўлинглар.
- Раҳмат Зилола. Сангаям тез орада насиб қилсин бахтли кунлар.
- Яхши дам олинг. Эртагача. Ётиб ухланг энди )))
- Хўп, эртагача...
________________________
- Алло, ким бу?
- Соат санаяпсизми, куёв бола?
- Тушунмадим. Ўзингни таништир. Ҳазилингин йиғиштир.
- Мани танимайсан укам. Лекин санга жудаям фойдали гап этаман.
- Қанақа гап экан?
- Бўлажак хотининг ҳақида. У бир йигит билан...
- Ҳов, ифлос! Кимсан ўзи? Нима демоқчисан?
- Баҳромжон укам. Сансирамасанг яхши бўларди. Сани фойданг учун қиляпман.
- Мани фойдамни ўйлаб яширин рақамдан қиляпсанми?! А! Барибир билиб оламанку мараз!
- Ҳали ҳеч нарса демасимдан нега тутоқасан?
- Сандакалардан нима гап чиқарди, таҳмин қилиб турибман! Нима бир йигит билан?! –Эшитяпсанми ҳов падла! Ҳозир учрашайлик, мард бўлсанг юзимга айтасан гапингни. Исботи билан!
- Бир марта сепини қайтариб олиб келишган. Сабабини айтганмиди санга?
- Тўхта, гапирма ҳозир! Учрашганда айтасан қанча гапинг бўлса! Мани ҳаётимни заҳарламоқчи бўлсанг юзимга қараб айтасан!
- Нега заҳарлар эканман? Шунчаки адашмагин деяпман укам.. Ёрдам бермоқчиман холос...
- Тўйимга бир кун қолганда эсингга тушдими ёрдам бериш кераклиги! Айт, қаердасан. Етиб бораман ҳозир!
- Оввора бўлма. Барибир сани ярим кечаси ҳеч ким чиқариб юбормайди уйдан. Эртага тўйинг бўлса... )))
- Ёмон ифлос экансан лекин! ....! ..........! Айтасанми қаердалигингни?!
- Куёв Умидани севган йигити билан кўриб қолган. Тўйига бир хафта қолганда. Тасаввур қиляпсанми энди нега сепини қайтаришганини?
- Ҳа, аблаҳ! Кимлигингни сотиб қўйдингку! Ўша ўхшамаган куёвмисан?!
- Албатта у эмасман жиннивой. Лекин бориб суриштир истасанг. Исми Равшан. Эрталаб рақамини СМС қилиб ташлаб бераман ҳоҳласанг )))
- Ман аввал сани топаман. “Раҳмат” айтиш учун!! Тушундингми?
- Соддагина укамей... Топ майли. Қўлингдан келса агар... )))
Қисқа гудоклар...
davomi bor

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
davomini yozing