)
- Нега ўчириб қўйдинг Зилола? Нима бўлди? Гапирсангчи?
- Зиёдилла акам... Қайтиб келдилар... Лекин…
- Нима лекин???
- Тобутда олиб келишибди...
- Ваай! Худо раҳмат қилсин....
- Ўзимни қўйишга жой тополмаяпман! Ҳаммасига ман айбдорман!
- Ундай дема синглим. Худони ишлари.
- Виждоним қийнаяпти...
- Нима бўлибди? Кимдан эшитдинг?
- Дўсти телефон қилди. “Мақсадингга етдингми?!” деб сўкиб ташлади.
- Нега сўкади аҳмоқ?
- Зиёдилла акам мани деб, тезроқ қайтишни ўйлаб қийин ишга рози бўлган эканлар. Бошқалар бормаган ишга....
- Йиғлама жоним синглим. Сани айбинг йўқ. Пешонасида битилган экан.
- Қандайдир заводни бузилишида. Девор қулабди. Шериклари билан тагида қолишибди... Зиёдилла акам ичкарироқда экан. Етиб боришгунча жонлари узилибди...
- Сиқилма илтимос. Тушунаман оғир ҳозир. Лекин сан кучли бўлишинг керак.
- Алам қилгани нима биласизми?
- Нима?
- Бу хабарни эшитиб юрагимда бир нарса узилди. Уларни қанчалик севишимни тушундим шу бугун...
- Зилола...
- Майли Умида опа. Гапиролмайман бошқа...
- Сабр берсин синглим...
_______________________
- Ассалому алайкум.
- Ваалейкум ассалом, ким бу?
- Биз кеча уйингизга боргандик. Қизингиз Умидахонни сўраб.
- Ҳа, танидим. Яхшимисиз опа. Уйдагилар тинч-саломатми?
- Раҳмат ўзингиз яхши ўтирибсизларми?
.......
.......(аммаси, ҳоласи, тоғасини сўрашгунча анча вақт ўтди)
- Яхши, яхши. Бизни ишлар нима бўлди? Маслаҳат қилдингларми?
- Ҳа, гаплашдик. Адамиз билан ҳам, қайнонам билан ҳам.
- Ҳушхабар эшитамиз деб умид қилиб ўтирибмиз.
- Биласиз, бувимизни тоблари йўқ анча. Тезроқ узатишимизни истаяптилар. Айбга буюрмайсиз. Баҳромжоннинг аҳволлари қандай? Шифокорлар нима деяпти?
- Тушунаман сизларни. Кеча айтганимдек олти ойдан сўнг оларкан спицаларни. Бўлмаса яхши битмас экан.
- Шифо берсин Илоҳим.
- Айтганиз келсин. Ҳаммамиз дуодамиз. Аллоҳнинг синовларида.
- Фарзандларимиз бахтимизга соғ бўлишсин.
- Саломатхон?
- Лаббай?
- Нима дейсиз? Икки ёшни бошини қовуштирамизми? )))
- Балки, тақдир бўлса...
- Қизимиз нима дедилар?
- Ихтиёрни ота-онасига қўйиб берди.
- Яхши. Ундай бўлса кейинги хафта яна бир кўришсак нима дейсиз?
- Чоршанба куни бувимизни олиб келмоқчи эдик.
- Маъқул, унда чоршанба куни иншоллоҳ. Онамизнинг дуоларини оламиз.
- Ҳа, насиб қилса.
- Майли салом айтинг уйдагиларга.
- Сиз ҳам. Баҳромжонга шифо берсин.
- Омийн...
_______________________
- Дониёр, бир ноҳуш хабар бор.
- Нима бўлди?
- Билмадим, эшитиб ғалати бўлиб кетдим.
- Айтақолинг энди, тинчликми?
- Зилолани севган йигит тўғрисида.
- Хўш?
- Россияда ишлаётгани ҳақида айтгандимку. Ўша йигит у ерда ўлиб қолибди.
- Худо раҳмат қилсин. Нега, нима бўлибди?
- Батафсил билмайман. Қурилишда девор босиб қолибди.
- Тақдир... Жойи жаннатда бўлсин.
- Кўпчилик уни наркотиклар деб қамалиб чиққани учун тўғри йўлга кириши қийин бўлишини айтганди, ман ҳам гумонда эдим. У бола эса ҳақиқатдан ҳам ўзгариш учун астойдил ҳаракат қилган экан. Жанозаси ўтгандан кейин у ерда бирга ишлаган шериклари укасини қўлига катта миқдорда пул бериб кетишибди. Ҳовли оламан деб йиққан экан.
- Ҳаа, шубҳалар ёмонда. Бир қоқилдингми – Аллоҳ имкон берадию тузалишга, одамлар эзиб ташлайди гап-сўзлари билан. Эсиздами ман билан нима бўлгани?
- Эсимда. Лекин сан вақтида ўзингни қўлга олдинг.
- Ҳозир сиздан ўша йигит ҳақида эшитиб ман ҳам ғалати бўлиб кетдим. Ўзим ҳам бир пайтлар хато қилганман. Айбим бўлмаса ҳам манга нисбатан ишонч қайтиши қийин бўлган айримларда. Кимлар биландир алоқалар узилиб кетди. Лекин яқинларим тўлиқ
қўллашди. Сиз ҳам тушунган эдиз.
- Ким билан бўлмайди дейсан.
- Ишонасизми, ўшанда бироз маст эдим. Йигитлар ўғриликка кетаётганини қаердан ҳам билай. Аҳмоқ бўлиб машинамда яна ўша молни ташиб берганимни айтмайсизми.
- Майли ўтиб кетдику, ўйлама.
- Тўғри ўтиб кетди. Лекин биласизми, баъзида одамлар иккиланиб гапирса дарров юракка ғулғула киради. Манга ишонмас эканда деган.
- Осонмас, тушунаман.
- Ҳаёт шуда ака. Ўзиз анча яхши б либ қолдизми?
- Ёмонмас. Ҳозир анча тетикман. Миям ҳақидаги диагнозни эшитганимдан кейин ўзимни қўярга жой тополмай қолгандим. Яхшиямки ёлғон бўлиб чиқди.
- Ҳозирги айрим докторларга ҳам ҳайронсан. Тишим оғрияпти десанг, кўзинг шамоллабди дейди. Ҳаммаси ўтиб кетдику ўйламанг.
- Нимасини айтасан.
- Ака бироз кечроқ гаплашармиз. Чақиришяпти.
- Майли бемалол.
__________________________
- Алло, Умида.
- Ҳа, ким бу?
- Бу ман. Ўша куни сизга қўнғироқ қилгандим. Эримни исми Равшан.
- Яна сизми?! Нима керак сизга?
- Тўхтанг. Қўйманг, икки оғиз гапим бор эди.
- Нима дейсиз?
- Ўша куни сизни дилизни оғритиб қўйдим. Дабдурустдан бақириб кетиб. Эрим сизни қаердан танийди билмайману, ҳа майли... Ўтган ишга саловат.
- Нима демоқчисиз, айтаверинг охиригача.
- Хуллас, хафа бўлманг мандан. Бир илтимосим бор фақат.
- Қандай?
- Илгари орангизда нима ўтган бу манга қоронғу.
- Ҳеч нима!...
- Илтимос гапимни бўлмай туринг. Сиздан аёл аёлдан сўрайгандек сўрайман. Илгари ўрталарингда нима бўлган бўлса ҳам ўтмишда қолсин. Равшан ака сизга қўнғироқ қилса ҳам жавоб берманг.
- Ман танимайман уларни деб айтдимку сизга.
- Майли, шундай ҳам дейлик. Илтимос, ҳозир турмушимиз сал изига тушгандек бўляпти. Фарзандли бўларканмиз. Қорнимдаги боланинг уволига қолманг.
- Нима деяпсиз?! Тавба. Яхши ният қилинг. Эсон омон бағризга олинг болангизни. Ман бировни оиласига аралашадиган қиз эмасман.
- Демак, бир-биримизни яхши тушундик. Бошқа гаплашмаймиз деган умиддаман.
- Соғ бўлинг.
- Ҳайр...
__________________________
- Алло ака. Бу ёқдаги ишлар ҳам анча пишиб қолибдику. Ойим билан яна борадиган бўлишибди, эшитиб хурсанд бўлдим.
- Ҳа, бувиси билан маслаҳат қилишаркан.
- Баҳром ака, битта нарса сўрасам хафа бўлмайсизми?
- Бемалол, хафа бўладиган ёшдан ўтганмиз.
- Агар тўйни тезроқ ўтказишни сўрашса, нима қилмоқчисиз?
- Гипсда боравераман. Аравачага ўтирволиб. )))
- Бунақасини эшитмаган эканман.
- Эшитмаган бўлсанг, кўрасан. )))
- Жуда унчаликка бормас. Гипсни олишгандан кейин бўлсин тўй. Ака зўр модельер танишим бор. Ўзим заказ қиламан костюм шимни. Кўрганлар шундоқ йиқилиб қолсин. )))
- Костюмини бир енги, шимини бир поччаси калта бўлгани учунми? )))
- Ҳа, йўғ-а! ))) Оласизда гапниям.
- Сандан ўтиб кетолмасам керак.
- Баҳром ака, нима ҳаракат бўлса мана бизлар турибмиз. Зокир акам, укез, ман. Дўндириб ташлаймиз ҳаммасини. Сиз фақат тезроқ тузалишни ўйланг. Бошқасидан кўнглиз ҳотиржам бўлсин.
- Раҳмат, бориларга шукр. Аввал яхши хабаоларни эшитайлик. Кейин маслаҳат қиламиз қолганини.
- Албатта, биз ёниздамиз доим.
_________________________
- Алло, гулим. Ухламадизми?
- Йўқ ҳали... Ўзиз нега ухламадиз?
- Бедорлик...
- Ҳмм... Нега пичирлаб гапиряпсиз? )))
- Янги болани олиб келишганди. Бугун реанимациядан чиқди. Ухлаяпти. Безовта қилмай деяпман.
- Шифо берсин...
- Омийн...
- Бирор зарур гапиз бормиди?
- Гапларим кўп. Лекин ҳозир овозизни эшитгим келди.
- Ҳмм )))
- Хоним учун раҳмат. Мазза қилиб **** олдим.
- Ош бўлсин )))
- Қўллариз ширин экан. )))
- Раҳмат. Ёққанидан хурсандман.
- Эртага жуда муҳим кун...
- Ҳмм...
- Ҳайрли бўлсин иккимиз учун ҳам.
- )))
- Майли узр. Яхши дам олинг.
- Эртагача...
- Қўнғироғизни кутаман...
- Яхши дам олинг...
- Ҳайр...
Қисқа гудоклар...
Davomi bor

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев