)
- Алло, ойи.
- Ҳа Зокир, нима бўлди?
- Баҳром билан гаплашдим ҳозир.
- Тинчликми? Нима деди?
- Докторлар айтиб қўйишибди шекилли. Хафа бўлиб қолди. “Нега айтмадиларинг” деб?
- Болам бечора сиқилади энди... Қайси бири айтибди?
- Билмасам... Нима қиламиз? Баҳром ҳозир сизга ҳам қўнғироқ қилиши мумкин.
- Ўзим қиламан унга. Сан ишингни қилавер. Кечки пайт маслаҳатлашамиз уйда. Ҳолангга ҳам қўнғироқ қилиб қўйдим. Дониёр олиб келади уни ҳам.
- Хўп ойи...
________________________
- Дониёр, сени ҳам хабаринг бормиди?
- Ҳа ака...
- Нега индамадинг?
- Манга шунақа дейишди. Нима қилишим керак эди?
- Айтишинг керак эди беркитмасдан.
- Майли кечиринг. Сизни фойдангиз учун.
- Мани фойдам учун? Умидачи? Унга нима дейман?
- Ўйламанг ака, ҳаммаси яхши бўлади. Ёниздамиз ҳаммамиз. Келинойим ҳам вазиятни тушунишига ишончим комил. Муҳими келишибсизку!
- Аммо у кутолмайди!
- Кутади ака, насиб қилса албатта бахтли бўласизлар.
- Эҳҳ!
________________________
- Алло, Умида опа? Бордизми?
- Ҳа... )))
- Нима бўлди айтиб беринг. Ичим қизиб кетяпти. Тузукмилар?
- Дам олаётган эканлар. Оппоқ палатада.
- Вай, ухлаб ётган эканларми?
- Ҳа.
- Хафа бўлиб кетгандирсиз?
- Йўқ. Ҳаяжон босиб турганди, кўрмаганлари ҳам яхши бўлди.
- Уйғотиб кўрмадизми?
- Қизиқмисан? Қандай уйғотаман? Ноқулай аҳволга солгим келмади. Бироз ўтириб кейин чиқиб кетдим.
- Эҳ, гаплашолмабсизда.
- Ҳечқиси йўқ. Ҳар куни гаплашамизку. Муҳими уларни кўрдим яна...
- Нималар олиб бордиз?
- Ҳамма нарсани билишинг керакми сан қизни? )))
- Айтинг, айтинг! Қизиқда...
- Қўявер. Ўзингдан гапир, тинчмисан?
- Мани қўйсангизчи. Юрибман яхши. Ҳар куни кўрасизку. Гапни айлантирманг. Баҳром акадан гапиринг.
- Нимани айтаман жиннивой. Бордим, дам олаётган эканлар, бироз ўтириб чиқиб кетдим.
- Тасаввур қилаяпман. Улар ширин уйқуда, сиз эса меҳр билан термулиб ўтирибсиз “Бегим мани” деб.. )))
- Ҳой қиз! Тўқимагин ичингдан!
- Ҳеч нарсани тўқиётганим йўқ. Анови “Шабнам”да айтадику “Бегим” деб. Улуғбек Қодиров ҳам тақатақ тўхтайди кетаётган жойида. )))
- Санга кулиш бўлса...
- А, нимаси ёмон? Улар сизни “Гулим” деганларида сиз уларни “Бегим” десангиз.
- Оббо... Ёмонам маҳмадоналигинг тутадида.
- Ростда, агар мани кимдир “Гулим” деса борми... Севгингизга хавасим келади ростини айтсам.
- Зилола. Ўзингни уйингда нима гап? Анови йигит тинчиб кетдими?
- Ҳайронман. Уйдагилар бироз ҳовуридан тушишгандек. Зиёдилла акамни мавзуси кўтарилмаяпти. Лекин улар қайтиб келганларида нима бўлишини ўйласам ғалати бўлиб кетаяпман.
- Хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади. Ота-онанг санга ёмонлик тиламайди ҳеч қачон.
- Буни биламан.
- Кўп ўйладим шу ҳақида. Улар ҳар ҳолда кўпни кўришган. Биз эса ёшмиз. Ниманиям кўрибмиз ҳаётда. Ота-онамизни айтганларига қулоқ тутишимиз, улар бизга ёмонлик тиламаслигини тўғри тушунишимиз керак.
- Ўзиз ҳам уларни топган одамига розилик беришни истамаяпсизку.
- Тўғри, кўнглидегани ёмон бўларкан...
- Ман ҳам қаттиқ иккиланяпман. Зиёдилла акам ёмон одаммас. Агар илгари нотўғри қадам ташлаган бўлса тузалишга ҳаракат қиляптику дейман ўзимга-ўзим. Бошқа тарафдан ота-онамни хавотири тўғри бўлса мани тақдирим деб куйиб қолишмасмикин деган ўйлар...
- Қалбингга қулоқ тутчи, нима деяпти қалбинг.
- Ростини айтайми?
- Албатта.
- Қалбимни сўзларини тарозига қўйсам палла соиб кетяпти. Зиёдилла акамга имконият беришимни айтиб тинмаяпти.
- Севгининг кўзи кўр бўлмасинда..
- Уфф, сиқилиб кетаман шуларни ўйласам. Нега бунчалик мураккаб ҳаёт деганлари?
- Шунақа экан, нимаям қиламиз. Қалбимиз, ақлимиз ўртасида сарсон бўлиб юраверамиз...
- Майли опажон. Узр, сизниям бошизни қотирдим муаммоларим билан. Ҳозир сизга манданам қийинроқ ўйлаб кўрса.
- Пешонада битилгани бўлади. Қаёққа ҳам қочардик. Кўнглимиздаги инсонга етишсак бахтли бўламиз. Акси бўлса армонни жойлаб оламиз севгимиз ёнига...
- Суҳбатимиз совуб кетяпти яна. Музлашни бошладим...
- Майли ўйлама. Худонинг этгани бўлади...
- Ўзиз ҳам ўйламанг...
- Эртага гаплашармиз синглим.
- Майли опажон, яхши дам олинг...
_________________________
ОРАДАН БИР ХАФТА ЎТДИ...
- Умида опа, ҳеч ким йўқми ёнизда?
- Йўқ, хонамдаман.
- Қолганлар қаерда?
- Оилавий мажлис бўляпти...
- Нима бўлди айтиб беринг.
- Келиб кетишди...
- Ҳаммасини билгим келяпти, ичим қизиб кетяпти )))
- Билмасам. Уйдагилар билан узоқ гаплашишди.
- Тўғрисини айтинг, ҳаяжонландизми? Чой олиб кирганда?
- Ғалати бўлдим рости. Қўлларим титраб кетсада чой узатганда...
- Вой, тўкилиб кетмадими ишқилиб?
- Йўқ, лекин шундоқ сезилди ўтирганларга...
- Майли ўйламанг, ҳаммаси яхши бўлади.
- Вақт кўрсатади.
- Нега ундай деяпсиз?
- Юрагим ғаш негадир. Боядан бери гаплашишяпти ота-онам. Бувимни олдиларига бориб келишмоқчи эртага.
- Шунчалик жиддийми?
- Шунақага ўхшайди...
- Сиздан сўрашмаяптими ҳеч нима?
- Нимани?
- “Ўзинг нима дейсан?”, “Уни қаердан танийсан?” каби саволларнида.
- Ҳозирча индашмади.
- Уфф! Нимага индашмайди? Гапирганлари яхшироқку.
- Майли, ойим келяптилар...
________________________
- Ассалому алайкум ойи.
- Ваалейкум ассалом.
- Яхшимисиз? Адамлар тузукмилар?
- Ҳа, яхшимиз. Ўзинг тузукмисан болам.
- Анча яхшиман.
- Бир янгилик айтайми? Ҳозир бир жойдан қайтяпмиз.
- Қаердан?
- Умиданинг уйидан.
- Бордингларми? Нима бўлди?
- Ҳозирча индашмади. Қизни отаси билан маслаҳат қилишини айтди онаси. Лекин...
- Нима лекин?
- Болагинамей. Шунчалик яхши кўрасанми уни?
- Ойии...
- Майли қийнамай сани ҳам. Ўйлагандим тез қайтариб юборишади деб. Саволга тутишди роса.
- Ростданми?
- Манимча қизиқтириб қўйдик. Яна Худо билади.
- “Олти ой” деганингизда нима дейишди?
- Индашмади. “Шифо берсин” дейишди фақат. Эртага телефонда гаплашадиган бўлдик. Бувиси билан ҳам маслаҳат қилар эканлар.
- Ҳмм, майли.
- Болам, ўйлама ҳеч нарсани. Кўндирамиз насиб қилса. Ҳолангни биласанку. )))
- Ҳайрлиси бўлсин...
- Сан кўнглингни ҳотиржам қилгин. Икковинг бирга бўлишинг тақдирда бўлса унга юзта совчи келсаям барибир санга буюради.
- Ўзини кўрдизми?
- Албатта болам. Жудаям ёқди. Фариштадек қиз экан. Уялиб кириб, уялиб чиқди. Кўзини кўтаргани йўқ. Ҳаяқжонлангани шундоққина билиниб турарди... )))
- Майли. Сизга ёққан бўлса...
- Ёқди болам. Ҳоланг ҳам мақтаб келяпти йўл-йўлакай.
- Салом айтинг ҳоламга.
- Алло, Баҳром. Болам тузукмисан?
- Ассалому алайкум ҳола. Раҳмат яхшимисиз ўзиз?
- Бизлар яхшимиз. Чақчақлашиб келяпмиз онанг билан. Келинбола ёқди. Санга узукка кўз қўйгандек бўлади Худо ҳоҳласа.Онаси ҳам баъмани аёл экан гап-сўзларидан. Уйлари ҳам аккуратний. Топ-тоза. Гард деган нарса йўқ.
- Ёмон оила эмас дегандимку сизга.
- Сан ишингга пишиқсан. Маладес! Манови укангга ҳам айтсангчи. Ҳаракатини қилсин. Юрагимни сиқиб юборди.
- Бўлиб қолар унда ҳам.
- Тайёр қиз турганда борманг унга деб ўтирибди. Ота-онасига маъқул келгандик. Юрарди икки келин дугона бўлиб. Уйига ҳам бирга бориб келарди.
- Тақдир бўлса ажабмас.
- Қуйгин бу қайсарни қулоғига. Кўп гаплашасанку. Сани гапингга киради.
- Индамай ҳайдаб кетяптими? )))
- Биласанку. Бошқа пайт булбул бўпкетади сайраб. Насиҳатли гап бўлса “Хўп бўлади” чиқиши қийин ичидан...
- Майли, унга ҳам имкон берингда.
- Имкон-пимкон қилмасдан тезроқ ўйламайдими. Шундай қизни илиб кетишади бўлмаса.
- Оббо, ҳолагинам. )))
- Нега куласан? Майли саниям бошингни оғритмайлик. Хуллас, кўнглингни ҳотиржам бўлсин. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади.
- Раҳмат ҳола. Оввора бўлдинглар...
- Э, оввораси борми. Ўғлимсанку ахир. Мана онангга беряпман.
- Алло, Баҳром. Бўлди дам ол болам. Вақтлироқ ухлагин. Эрталаб борамиз ёнингга.
- Хўп бўлади. Адамга салом айтинг.
_______________________
- Умида опа...
- Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан?
- Ичим ёниб кетяпти опажон!...
- Нега, нима бўлди айтсангчи йиғламасдан?
- Зиёдилла акам.... қайтиб келдилар.....
- Эй қиз, юрагимни ёрмагин нима бўлди???
- Ўзимни кечирмайман ҳеч қачон!....
Қисқа гудоклар...
Davomi boг

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев