НЕЧА ТУРЛАРИ"
✏ Курсилар сотиб олиб
масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз
ўқишса сизга ажри боради ин
шаа Аллоҳ..
✏ Хонангиз дарчасига қушлар
учун озгина сув ёки
ушоқларни сепиб қўйинг.
Буни ўзингизга одат қилиб
олинг..
✏ Эскириб қолган
кийимларингиз (кўйлак, шим,
пайпоқ) бўлса, агар қодир
бўлсангиз янгисини сотиб
олиб ишчиларга тарқаинг..
✏ Хонангизга кичкинароқ
сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар
сафар гуноҳ иш
қилганингизда 1000 сўмдан
солиб туринг. Бир ойдан сўнг
сандиқча ичидаги пулларни
олиб садақа қилиб юборинг.
Ҳар ойда шундай қилишга
одатланинг..
✏ Уйга кирганда ва уйдан
чиққанда ўқиладиган
дуоларни ёзиб, иморат
эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким
кирганда ва чиққанда ўқиса
ажри сизга ҳам боради..
✏ Маошингиздан бир қисмини
етимларни таъминлаш учун
олиб қўйинг..
✏ Агар уйингизни олдида
ишчилар ишлаётган бўлса,
уларга муздек сув ва шарбат
тақдим этинг. Бу ишингиз
сиздан на вақт, на пул ва на
меҳнат талаб қилади..
✏ Бензин олишга кирдингиз.
Сизга қайтимини
қайтаришаётган маҳал у
ишчидан аввал сўранг, агарда
мусулмон бўлса, қайтимини
унга қолдириб "садақам
бўлсин" деб айтинг. Агарда
мусулмон бўлмаса,
қайтимини унда қолдириб,
динингизни унга чиройли
тарзда кўрсатинг..
✏ Масжидлардан бирига
мусҳафни олиб бориб қўйинг.
Ҳар сафар ўқишганларида
сизга ажри бораверади.
Қуръондаги ҳар битта харф
учун ўнта ҳасанот ёзилади.
Энди ундан келаётган
ажрларни тасаввур
қилаверинг..
✏ Агарда сув идишингизда
озгина бўлса ҳам сув қолган
бўлса, олдингиздан чиққан
ўсимликни суғориб, вафот
этганлар руҳига бағишланг..
✏ Мусулмоннинг қалбига
хурсандчилик бағишланг.
Айниқса ғамга ботганларнинг
дилини хушнуд этинг..
✏ Ўтган кетганга табассум
қилинг, ўтирганларга салом
беринг. Чунки биргина ширин
сўзнинг ўзи бир дунё
садақадир..
✏ Бу мақолани бошқалар
билан улашинг. Эҳтимол
кимдир бундан фойдаланса,
сиз ҳам савобга қоласиз.
Субҳаналлоҳ валҳамду
лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ
валлоҳу акбар..
Субҳаналлоҳул азийм..
⭐⭐⭐
Аллоҳим, бу ишим мени
хаққимга ва ота онамнинг
хаққиларига садақам бўлсин,
ҳамда буни бошқалар билан
улашганларга ва уларнинг ота
оналари хаққиларига ҳам
садақалари бўлсин..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев