Бир йигит Шайхга деди:
➖Аёлимга мафтун бўлган пайтимда назаримда Аллоҳ Таоло оламда унга ўхшашини яратмагандек эди.
Унга унаштирилганимдан кейин унга ўхшаган кўп аёлларни кўрдим.
У билан турмуш қурганимиздан кейин эса қанчадан қанча унданда чиройли аёлларни кўрдим.
Турмуш қурганимиздан бир неча йил ўтиб эса барча аёллар мени аёлимдан чиройли экан деган фикрга
бордим.
Шунда Шайх деди:
➖Сенга бунданда даҳшатли, бунданда оғир нарсани айтайми?!
➖У одам: - Ҳа , - деди
Шайх айтди:
➖Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланганингда ҳам, кўчаларда санқиб юрган дайди итлар дунёдаги барча аёллардан чиройли кўринаверади.
У одам жилмайиб сўради:
- Нима учун бундай деябсиз?
Шайх деди:
- Чунки бу ердаги муаммо аёлингдамас, муаммо шундаки, агар инсонда таъмагир қалб ва қинғир назар бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилишдан маҳрум инсон бўлса, унинг кўзларини қабридаги тупроқдан бошқа ҳеч нарса тўлдиролмайди.
Сендаги муаммо эса сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзингни тиймаганингдир.
Аёлингни ўша олдинги (дунёдаги барча аёллардан чиройли) ҳолатига қайтишини хоҳлайсанми?
➖У одам: «Ҳа» деб жавоб берди -
Шунда шайх дедилар: -Кўзингни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақлагин ...!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев