Предыдущая публикация
Бу умринг муддатин барчаси бекор, Пешонанг саждани кўрмаган бўлса. Дунёнинг илмини билсанг ҳам, бироқ, Гумроҳсан, кўнгилдан гар бўлсанг йироқ.
Сендан кўра оми мўмин - яхшироқ, Пешонанг саждани кўрмаган бўлса. Ўлим – инсон учун ниҳоя, дема, Намозсиз хаётни сармоя, дема. Дилим тоза, бас, шу – кифоя, дема, Пешонанг саждани кўрмаган бўлса. Бепарда аския, ғийбатдан кўра, Зикри-ла машғул бўл, гуноҳинг сўра, Бил, Худо Мададкор бўлмагай сира, Пешонанг саждани кўрмаган бўлса. Бир кун Қиёмат бор, ишон бегумон, Кимнинг бахти кулар, ким қилар пушмон,
Фурсатни бой бериб, қилмагин армон,
Пешонанг саждани кўрмаган бўлса.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев