⚡️1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
⚡️2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...
⚡️3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
⚡️4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал бродарларимизга, вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...
⚡️5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
⚡️6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
⚡️7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...
⚡️8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимиз ачинмаймиз...
🔸Буларни барчаси дунё охиратимизга зарар берадиган амаллардир. Аллоҳдан қўрқиб ўзимизни тузатайлик!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1