
___ Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
___ Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
___ Шукур қилинг, шукрона айтинг,
___ Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
___ Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
___ Меҳрга бой бўлиши мумкин!
___ Бошқа боққа асло бўйламанг,
___ Омад кетиб қолиши мумкин.
___ Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
___ Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
___ Куйинманг, тепакал бўлса ҳам,
___ Тепангизда соя бўлади!
___ Майлига,пакана бўлса ҳам,
___ Сиз суянган қоя бўлади!
___ Шукр к.илинг, шукрона айтинг,
___ Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
___ Майли,баъзан қиттай ичса ҳам,
___ Мастликда рост сўзлаб келади.
___ Майли, гоҳи мушт ўқталса ҳам,
___ Жанжалдан сўнг шодлик кулади.
___ Шукур қилинг, шукрона айтинг,
___ Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
___ Тракторчи бўлса ҳам майли.
___ Илло, қалби мажруҳ бўлмасин,
___ Жисми мажруҳ бўлса ҳам, майли!
___ Кўзтегмасин, кўзтумор тақинг,
___ Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев