Шилиб олар терию пýстинг,
Билдирма хеч бýлса гар кýстинг,
Кýрмаганни кýргани кyрсин.
Қýл узатсанг узатар бармок,
Бир у доно,колганлар ахмок,
Асли ýзи хеч киммас бирок,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Кýкдан ойни оламан дейди,
Мангу шундай коламан дейди,
Таъм билмайди,саралаб ейди,
Кýрмаганни кýргани курсин.
У бир осмон, битта ýзи зýр,
Давраларда кýзлагани тýр,
Кýзи очик, аммо калби кýр,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Хохлаб колар бошка бир гулни,
Яралайди неча соф дилни,
Маишатларда ýтказар йилни,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Кариганда буялади соч,
Қорни тýку, кýзлар хамон оч,
Ундайларга улфат бýлма коч,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Ҳар кадамда килиб хатони,
Туртиб ýтар кýрса гадони,
Сýнг унутар хатто Худони,
Кýрмаганни кýргани курсин.
Насихатлар унга бир тийин,
Ҳаволанар кун ýтган сайин,
Бундайларни синиши тайин,
Кýрмаганни кýргани курсин


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев