~Бир муддат ортимга ташладим назар
~Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
~"Ёш бола пайтимда йиғласам,ОНАМ,
~Қўшилиб йиғларди,оҳу- додимга".
~Дард келса йўлиққан,мендан-да илдам,
~Жонимга малҳамим – мунис ВОЛИДАМ!
~Тинч ором олмоғим ўйлаб,ухламай,
~Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
~Турфа хил гулларни ҳидлаш,ўрнига,
~Менинг таглигимни ҳидлаган,ОНАМ.
~Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
~Онамга... Жаннатни ҳидлат,илоҳим.
~Мен-чи, мен? Не қилдим,ВОЛИДАМ учун?
~Бирор бир амални эслай олмадим.
~Ақалли,бииир марта кўзин қувнатиб,
~Кўнглини олдимми,ҳеч билолмадим.
~Менга бир ҳалимлик ҳадя эт,Роббим,
~То рози қилишга етсин,одобим.
~ОНАМ кўзларига қарадим,ногоҳ,
~Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
~Аллоҳим,Сендан бир катта ўтинчим:
~Ҳеч қачон намлатма,ОНАМ кўзини.
~Отам суягидан яралган,ХИЛК,АТ,
~Йиғласа,Сен учун йиғласин,фақат..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2