Салом гуллаётган дарахтлар!
Салом бетиним сайраётган қушлар!
Салом, эй Она Замин!
Эй тонг, СЕН ҳаммага умид берасан!
Қора туннинг баҳридан ўтасан.
Ғариб кўнглимизга ёруғлик ато этасан!
Осмонимизни мусаффо, дилимизни мунаввар,соғлиғимизни мустаҳкам қил.
Ёнимиздаги, атрофимиздаги, узоқ ва яқиндаги инсонларимизни Ўзинг асра!
Ассалому алайкум, эй, комили Инсон!
Қаддингни баланд тут!
Билки, ҳар қандай тун тугайди.
Ҳар қандай ёвузликнинг охири бор.
Ҳар қандай Синов ўткинчидир.
Мусулмоннинг ЭНГ гўзал фазилати Сабрдир.
Билки, сабрнинг мукофоти бор...
Дилингни равшан қил! Кул, рақсга туш, аммо тушкунликка тушма! Ишон, ўлкамизда ҳам, хонадонингда ҳам ҳали кўп байрамлар бўлади!
Мана кўрасан!
Хайрли тонг!
Кунингиз мунаввар бўлсин, азизларим🤗🤗


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев