Иш танлашга ҳадди борми мусофирни,
Ҳадди бўлса ҳаққи борми мусофирни,
Қора меҳнат токай гулдек умрин ейди,
Боши эгик, қадри хорми мусофирни.
...........
Орзуси кўп, қават-қават армонидек,
Тили боғлиқ, йўли боғлиқ имконидек,
Ҳеч ким билмас шу ҳам Хақнинг инсони деб,
Одамдайин кўрмоқ орми мусофирни.
............
Қай эшикка борса ўрни йўлак бўлар,
Тил билмаслик дарди юрак бағрин тилар,
Қандай бўлсин иш топилса омад билар,
Коса эмас, сабри ғорми мусофирни.
..........
Нега фақат идиш товоқ, супир садир,
Ахлат йиғиб, қор тозалар мазлум фақир,
Пешонасин ярқиратар қачон тақдир,
Қачон қўллар ўз диёри мусофирни?
..........
Оғир ишдан топилган пул уят эмас,
Тани-жондан соғлик кетар лек ҳар нафас,
Қайси банда суюкликни қилмас ҳавас,
Аллоҳ бўлсин мададкори мусофирни.
.........
Билим бўлса эгилмайди қаду қомат,
Даргоҳидан ёғилади ҳар кун омад,
Мусофир ҳам бўлса шифокор, дипломат.
Ҳеч кимсага тушмас зори мусофирни.
........
НИЛУФАР ТОҲИРОВА
31.01.2021й
Мусофирларим сизга тилагим🤲топган халол пулларингиз яхши кунларга насиб этсин.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2