Предыдущая публикация
Айтинг, майли, ёлғон бўлса ҳам.
Сен ҳаммадан чиройлисан денг.
Тилдан захар томиб турса ҳам.
Мулойимсан, мулойимсан денг.
Қуёшимсан, ойимсан менинг.
Кўксимда жон жойимсан менинг.
Ҳаммадан ҳам яхши кўрганим.
Гулим менинг гулойимсан денг.
Ҳижронларга бермайман зинҳор.
Кўксим қалқон етолмас озор.
Бир сония ичида минг бор.
Бегим менинг, бегойимсан денг.
Дунёларга алишмам ҳеч ҳам.
Атиргулим, райҳоним, лолам!
Эвазига боримни бериб.
Сотиб олган тиллойимсан денг.
Айтинг яна, тинмайин такрор.
Ўзингсан денг дуторим сози.
Шу ёлғонга нетай дил ҳумор.
Мени алданиб яшашга розиман


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев