
юртимизнинг, халқимизнинг, фарзандларимизнинг, ўтиб кетган бува-бувиларимизнинг, ота-оналаримизнинг ҳақига қилаётган дуоларимизни, илтижоларимиз кўр-кўрона эмаслигини; ўтмишдаги аждодларимиз, ота-оналаримиз бизларни шунчаки дуо қилмаганини ва бизлар ҳам келажак авлодимизни, фарзандларимизни шунчаки дуо қилмаётганимизни; никоҳларимиз, жанозалар, ҳаж, умра ибодатларимиз кўзбўямачилик учун бажарилмаётганини, масжид ва мадрасаларимиз кўзбўямачилик учун қурилмаётганини - қисқаси бизлар бир-биримизни ҳам, ўзимиз ўзимизни ҳам алдаб юрган ёлғончи халқ эмаслигимизни ҳимоя қилаётирмиз – Қуръонни эмас! Қуръон ҳимояга мутлақо муҳтож эмас! Унинг Эгаси бор, ҳимоясини ҳам У Ўзига олган!
1966 йили АҚШ астрономи Карл Саган (ноябр 1934 — 20 декабр 1996) қайсидир сайёрада ҳаёт мавжуд бўлиши учун у икки аҳамиятли мезонга жавоб бериши керак: 1) маълум бир хил юлдузнинг атрофида айланиши керак ҳамда 2) ушбу юлдуздан ҳаёт мавжуд бўлиши учун қулай масофада бўлиши керак, деган ва агар оламда октильонта (октильон — миллионта септиллион, 1048. Вильгелм Лексис (1837 -1914) ҳисобига кўра, шахмат тахтасидаги 32 та тош эгаллаши мумкин бўлган турли ҳолатлар сони 7,534 октильонга тенг бўларкан) сайёра мавжуд бўлса, у ҳолда уларнинг септильонтасида ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли бор, деган хулосани жаҳонга эълон қилди. Шундан буён (ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб) олимлар ўзга сайёралардаги мавжудотлар юбориши мумкин бўлган радиосигналларни тинимсиз қидириб келишмоқда, лекин шу пайтгача бирон-бир сайёрада ҳаёт борлигининг элементар белгиси ҳам топилгани йўқ...
davomi: http://ziyouz.uz/ilm-fan/din/ona-suti-va-uch-zulumot


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев