Ниҳоят олдимизда бир оила қолди холос. Бу оила мени эътиборимни тортадиган даражада жуда ҳам ажойиб кўринганлиги учун уларни кузата бошладим.
Оила беш боладан иборат бўлиб энг каттаси (мендан кичикроқ) тахминан ўн икки ёшларда эди Болакайларнинг уст бошлари қимматликдан асар ҳам йўқ, бироқ соддагина ва ихчам эди. Улар қўлчаларини кетма-кетликда маҳкам ушлаб олишган, қиқирлашган, кўрадиган томошалари ҳақида тинмасдан бижирлашар эдилар. Улар учун худди бу кун унутилмайдиган кечадек хурсандчилик бахш этар, тезроқ киришларини хоҳлаб интизор кутишар эди. Аёл эса турмуш ўртоғидан очиқчасига фахрланар “Дадамиз бизнинг қаҳрамон!” деб болакайлар атрофида эрига қувонч билан қараб турар эди. Бу ҳолатга эр табассум билан кулиб турарди (назаримда бу кун учун ота-она анча тайёрланишгандек эди).
Шу вақт сотувчи ходим нечта чипта кераклиги ҳақида сўради.
- Иккита катта ва бешта кичкиналар учун, - деб фахр билан жавоб қайтарилди.
Сотувчи ходимдан чипталар нархини эшитган аёл бирданига хомуш тортиб қолди. Эркак эса юзида бир зумда зоҳир бўлган маҳзунлик билан нархни қайтадан сўради.
Жавоб қайтарилди. Улар кутмаган нарх айтилди ва албатта уларнинг бундай нархли чиптани сотиб олишга пуллари етмас эди...
Оиланинг боши сифатида сиқилиб турган ота - бу ҳақдида кичкина болакайларига энди қандай айтади?..
Шу вақт менинг отам чўнтагидан маълум миқдордаги пул олиб (аймоқчи бизда ҳам кам миқдорда пул бор эди холос) ерга тушириб юбордилар. Сўнг уни ердан олибоқ, бояги кишини елкасига қоқиб: “Кечирасиз, пулингиз тушиб қолибди?”, - дедилар.
У киши дарров тушунди... Аслида ҳеч кимдан ёрдам ҳам сўрамаган эди, бироқ шундай вазиятда ўзига келган бундай кўмакдан бағоят шод бўлганлиги юзидан ифода этиб турарди. У киши отамнинг кўзларига қараб, қўлларини қўлини орасига пул билан маҳкам қисиб: “Раҳмат, раҳмат сизга! Бу мен ва оилам учун жуда муҳим ҳисобланади”, - деди. Шу ҳолда у кишининг кўзлари йилтираб турар эди.
Ўша куни мен отам билан уйга циркка кирмасдан қайтдик. Бироқ иккимизнинг қалбимизда ҳам ҳотиржамлик ва кўзларимизда табассум балқ этиб турарди.
Ҳайронман инсонларни баҳтиёр қилиш нақадар осон-а...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3