Сени эслаш нақадар оғир..
Ёмғирли тун, осмон остида
Бахтимиз ҳам бўлганди охир..
Тарновларда сув оқар “шир”-“шир”,
Гўё оқар жамики кир-чир..
Япроқ узра томчи шивирлар:
“Энди уни қалбингдан ўчир”..
Хотиралар айланар ғир-ғир,
У дамларни эсламоқ оғир..
Муҳаббат бу-илоҳий туҳфа
Афсус армон чангали олғир..
Бу ёмғирмас, алам кўз ёшим,
“Пуфакча”лар сабрим, бардошим..
Ичга ёққан ёмғир сирдошим,
“Ёрилгин тош”, ёрил-а, тошим..
Ёмғирли тун бағрим савалаб
Ёққан кунда сени топганман,
Томчиларни кафтда авайлаб
Қуёшимга эшик ёпганман..
Энди эслаб оғрийди бағир,
Айрилмоқлик балки бу тақдир.
Ёмғирли кун топмоқ-йўқотмоқ
Бул азалдан қисматдир ахир..
Сени ёдга солмоқда ёмғир..
Сени эслаш нақадар оғир..
Осмон йиғлар, ёмғирли кеча
Бахтимиз ҳам бўлганди охир..
Бу ўхшашлик, бу қандайин сир..
Деразамдан боқаман гирён,
Кўзимда ёш, кўчада ёмғир..
Ишқ суръати томчида зоҳир..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев