Умар углининг кулидан олмани тортиб олди. Болакай йиглаб юборди. Кузида еш билан онасининг енига югурди. Аел бозорга бориб, олма харид килди-да, фарзандига едирди.
Умар уйига келган захоти олма хидини туйди. "Жамоанинг мевасига тегдингми, Фотима?" таажубланди оила бошлиги. Рафикаси бор вокеани сузлаб берди. "Аллохга касамки, жигарпорамнинг кулидан олмани тортиб олаетганимда юрагимнинг бир парчасини сугургандай булдим. Аммо боламга бировнинг хаккини едириб, Аллох мархаматидан махрум булишни истамадим", деди Умар.
Эй замондошим, киссадан хисса, калбимизни Аллохга юзлантириб, хакни тан олиб, уйлайликчи. Топаетган молимизга шубхали нарсалар аралашиб колмаяптими? Бировнинг хакки бизга утиб колмаяптими? Бировни норози килиб дуне ортириб куймаяпмизми? Бировларнинг кулидаги молига тама килмаяпмизми? Болаларимизни халолдан-хоромдан огохлантираяпмизми? Ишлаетган иш жойимизда сидкилилдан мехнат килиб маош олаяпмизми? Зулмга, нохакликларга, кузбуямачиликларга, товламачиликларга, ташмачиликка, ошна-огаиничилик, мансабни суйистимол килиш, порахурлик, узибуларчиликларга, локайдликларга, хар хил талон-тарожларга аралашиб колиб, рузгоримизнинг баракасини кетказмаяпмизми? МУЛОХАЗА ХАР КИМНИНГ ВИЖДОНИГА ХАВОЛА...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев