Оилавий зиддиятлар сабабини топиш қийин. Балки тушунмовчиликлар сабаби сиздадир. Ушбу тест рашкчи ёки рашкчи эмаслигингизга аниқлик киритади.
1. Унинг телефонда гаплашиши сизга қандай таъсир қилади? Балларни хисоблаб боринг:
A. ким билан гаплашаётганини дарҳол сўрайман – 3 балл
Б. суҳбат тугашини кутаман, кейин сўрайман – - 2 балл
B. бунга аҳамият бермай, ишимни қилавераман -1 балл
2. Севги ҳақида қандай фикрдасиз?
A. у бир умр давом этиши керак-3 балл
Б. инсон бир неча марта севиши мумкин ва бир вақтнинг ўзида бир нечта одамни ёқтириши мумкин -1 балл
B. севги бир умр давом этса зўр бўлардн, лекин бу хомхаёл -2 балл
3.У уйда тунамаган кечаларда нимани ҳис қиласиз?
А. хафа бўламан -3 балл
Б. бирор жойда дам олиб келишини ўзим таклиф қиламан -2балл
B. у нима қилаётгани ҳақида ўйлайман - 1 балл
4. Унга келган хатни очасизми?
A. йўқ - 1 балл
Б. агар ҳисоб ёки бошқа хужжатлар бўлса -2 балл
B. имкони бўлса, ҳамма вақт – 3 балл
5. Унинг ўтмиши ҳақида нима деб ўйлайсиз?
А. Кўнглим нимагадир хира бўлади – 3 балл
Б. бу соҳада чуқурлашишни истамайман, ўтмишда бўлган нарсанинг ахамият йўқ -2 балл
В. бу хақда ўйламаганман -1 балл
6. Каравот сотиб ола туриб...
A. кенгроғини танлайман -3 балл
Б. унинг ихтиёрига қўяман – 2 балл
B. нархлар кўтарилиб кетгани ҳақида ўйлайман -1 балл
7. У чуқур ҳаёл сураётганини сезиб қолдингиз?
А. мени ўйлаётган бўлса, ёқади -2 балл
Б. нимани ўйлаёттанини билсам эди, балки бошқа бировни эслаётгандир -3 балл
В. менга барибир- 1 балл
8. Унинг ҳиёнатини исботлай олсангиз
A. очиқ гапириб, охиригача ҳал қилишни таклиф қиламан -2 балл
Б. худди шу усул билан қасос оламан -1 балл
В. Муносабатларга дарз кетган бўлса-да. лекин унга бу воқеани унутишни ва оилага қайтишини таклиф қиламан -3 балл
9. Вақт ўтиши билан унинг сиздан узрқлашаётганини сездингиз
А. Ўтиб кетади, деб ўйлайман -1 балл
Б. айб мендами ёки бощқа сабаб борми, деб мулоҳаза юритаман -2 балл
В унинг хулқ- атворини, телефондаги суҳбатларини, кўчада юришини кузатаман-3 балл
10. Меҳмондорчилик вақтида у бошқаларга хушомад қилади. Сизнинг муносабатингиз:
A. эътибор бермайман – 1 балл
B. бас қилишини талаб қиламан -3 балл
В. буни фожеа деб билмайман, лекин келажакда унга кўпроқ эътибор бераман -2 балл
11. Бир неча кун уйда бўлмадингиз.
А. унинг хиёнат қилишини хаёлимга ҳам келтирмайман -1 балл
Б. тез-тез қўнғироқ қиламан, айниқса тунда -3 балл
В. у хозир нима қиляпти, деб уйлайман. Аммо, агар хиёнат қилишни хоҳласа, қўлимдан хеч нарса келмайди, деб уйлайман -2 балл
12. Рашк саҳнаси сизга қандай таъсир қилади?
А. Вазиятни кулгили ва ўринсиз деб қабул қиламан- 1балл
Б. бу менга ёқади, кўпроқ кулгимни келтиради -2 балл
В. Вазият ташвишга солади, аммо унда мен ўзимни сувдаги балиқдек сезаман -3 балл
НАТИЖАЛАР: 👇
Натижалар:
🔵 12 дан 20 баллгача. Сиз бундай нарсаларга мутлақо бефарқсиз ёкш умр йулдошингиз тўла ишончга сазовор. Шунинг учун сизни ҳеч нарса ташвишга солмайди.
🔵 21 дан 26 баллгача. Сиз рашкчи, лекин уришқоқ эмассиз.
🔵 28 дан 36 баллгача. Отелло ҳам сизга тенг келолмайди. Сиз табиатан ўта ҳукмрон шахссиз ва жуда кўп нарсани хоҳлайсиз.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев