
Дунё мени Ер қил ёки Само қил.
Ажратиб бор яхши-ёмонларингдан,
Ёки Семурғ қилгин,ёки Ҳумо қил!
Ярат мени Тангрим қайта яратсанг,
Қиз қилиб қоялар сарлочинига.
Бўялсин тоғдаги бориким ҳарсанг,
Манфур каламушлар қора қонига!
Гул бўлиб боғларда таратмасам бўй,
Ранг этиб ярат қўй камалакларга.
Ва ёки ҳозироқ сингил тутиб қўй,
Бир кун яшайдиган капалакларга.
Кўнглим ёмон қолди одам зотидан,
Дарахт қил, заминга томирлар отай,
Лоақал тупроқ қил бирон гиёҳнинг,
Бегуноҳ илдизин қучоқлаб ётай!
Нима бўлсам бўлай, қодир Ҳудожон,
Ўша онглиларга қолмади ҳавас!
ВИЖДОН ҚИЛАҚОЛГИН!
ВИЖДОН қил!
ВИЖДОН!
Қайта одам қилиб яратмасанг бас.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев